حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، حَدَّثَنِي جَعْفَرُ بْنُ خَالِدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ جَعْفَرٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " اصْنَعُوا لآلِ جَعْفَرٍ طَعَامًا فَإِنَّهُ قَدْ أَتَاهُمْ أَمْرٌ شَغَلَهُمْ " .
Бизга Мусаддад ривоят қилди, бизга Суфён ривоят қилди, менга Жаъфар ибн Холид отасидан, у Абдуллаҳ ибн Жаъфардан ривоят қилди. У айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Жаъфар оиласига таом тайёрланглар, чунки уларга (кишини) банд қиладиган иш келди» дедилар.