Ҳукмда ижтиҳод қилиш

Qazolik kitobi · 2 ҳадис

باب اجْتِهَادِ الرَّأْىِ فِي الْقَضَاءِ

حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ أَبِي عَوْنٍ، عَنِ الْحَارِثِ بْنِ عَمْرِو بْنِ أَخِي الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، عَنْ أُنَاسٍ، مِنْ أَهْلِ حِمْصَ مِنْ أَصْحَابِ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا أَرَادَ أَنْ يَبْعَثَ مُعَاذًا إِلَى الْيَمَنِ قَالَ ‏"‏ كَيْفَ تَقْضِي إِذَا عَرَضَ لَكَ قَضَاءٌ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ أَقْضِي بِكِتَابِ اللَّهِ ‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَإِنْ لَمْ تَجِدْ فِي كِتَابِ اللَّهِ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ فَبِسُنَّةِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏.‏ قَالَ ‏"‏ فَإِنْ لَمْ تَجِدْ فِي سُنَّةِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلاَ فِي كِتَابِ اللَّهِ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ أَجْتَهِدُ رَأْيِي وَلاَ آلُو ‏.‏ فَضَرَبَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم صَدْرَهُ وَقَالَ ‏"‏ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي وَفَّقَ رَسُولَ رَسُولِ اللَّهِ لِمَا يُرْضِي رَسُولَ اللَّهِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Ҳафс ибн Умар Шуъбадан, у Абу Авндан, у Муғира ибн Шуъбанинг жияни ал-Ҳорис ибн Амрдан, у Муоз ибн Жабалнинг Ҳимс аҳлидан бўлган ашобларидан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Муозни Яманга жўнатмоқчи бўлганларида: «Сенга бир ҳукм (чиқариш кераклиги) кўндаланг бўлса, қандай ҳукм қиласан?» дедилар. У: «Аллаҳ китоби билан ҳукм қиламан», деди. У: «Агар Аллаҳ китобида топмасанг-чи?» дедилар. У: «Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг суннати билан», деди. У: «Агар Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг суннатида ҳам, Аллаҳ китобида ҳам топмасанг-чи?» дедилар. У: «Ўз фикрим билан ижтиҳод қиламан ва асло қусур қилмайман», деди. Шунда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам унинг кўксига уриб: «Расулуллаҳнинг элчисини Расулуллаҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллаҳга ҳамд бўлсин», дедилар.

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ شُعْبَةَ، حَدَّثَنِي أَبُو عَوْنٍ، عَنِ الْحَارِثِ بْنِ عَمْرٍو، عَنْ نَاسٍ، مِنْ أَصْحَابِ مُعَاذٍ عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَنِ فَذَكَرَ مَعْنَاهُ ‏.‏

Бизга Мусаддад, бизга Яҳё Шуъбадан ривоят қилди, менга Абу Авн ал-Ҳорис ибн Амрдан, у Муознинг ашобларидан бўлган кишилардан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уни Яманга жўнатганларида. Сўнг унинг маъносини зикр қилди.