Икки мусобақалашувчининг таоми

Taomlar kitobi · 1 ҳадис

باب فِي طَعَامِ الْمُتَبَارِيَيْنِ

حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ زَيْدِ بْنِ أَبِي الزَّرْقَاءِ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا جَرِيرُ بْنُ حَازِمٍ، عَنِ الزُّبَيْرِ بْنِ خِرِّيتٍ، قَالَ سَمِعْتُ عِكْرِمَةَ، يَقُولُ كَانَ ابْنُ عَبَّاسٍ يَقُولُ إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ طَعَامِ الْمُتَبَارِيَيْنِ أَنْ يُؤْكَلَ ‏.‏ قَالَ أَبُو دَاوُدَ أَكْثَرُ مَنْ رَوَاهُ عَنْ جَرِيرٍ لاَ يَذْكُرُ فِيهِ ابْنَ عَبَّاسٍ وَهَارُونُ النَّحْوِيُّ ذَكَرَ فِيهِ ابْنَ عَبَّاسٍ أَيْضًا وَحَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ لَمْ يَذْكُرِ ابْنَ عَبَّاسٍ ‏.‏

Бизга Ҳорун ибн Зайд ибн Абуз Зарқо ривоят қилди, бизга отам ривоят қилди, бизга Жарир ибн Ҳозим аз-Зубайр ибн Хирритдан ривоят қилди. У айтди: Икримани: «Ибн Аббос: ‹Албатта, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир-бири билан (ким кўп таом қилиш) мусобақага тушган икки кишининг таоми ейилишидан қайтардилар› дер эди» деяётганини эшитдим. Абу Довуд айтди: Жаридан ривоят қилганларнинг кўпчилиги унда Ибн Аббосни зикр қилмайди. Ҳорун ан-Наҳвий эса унда Ибн Аббосни ҳам зикр қилган. Ҳаммод ибн Зайд Ибн Аббосни зикр қилмаган.