حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ ثَوْرٍ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، وَهِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، رضى الله عنها قَالَتْ كَانَ يَدْخُلُ عَلَى أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مُخَنَّثٌ فَكَانُوا يَعُدُّونَهُ مِنْ غَيْرِ أُولِي الإِرْبَةِ فَدَخَلَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمًا وَهُوَ عِنْدَ بَعْضِ نِسَائِهِ وَهُوَ يَنْعَتُ امْرَأَةً فَقَالَ إِنَّهَا إِذَا أَقْبَلَتْ أَقْبَلَتْ بِأَرْبَعٍ وَإِذَا أَدْبَرَتْ أَدْبَرَتْ بِثَمَانٍ . فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " أَلاَ أَرَى هَذَا يَعْلَمُ مَا هَا هُنَا لاَ يَدْخُلَنَّ عَلَيْكُنَّ هَذَا " . فَحَجَبُوهُ .
Бизга Муҳаммад ибн Убайд ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Савр Маъмардан, у Зуҳрий ва Ҳишом ибн Урвадан, у Урвадан, у Оишадан розияллаҳу анҳодан ривоят қилди. У деди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг аёллари олдига бир муханнас (аёлларга ўхшовчи эркак) кириб-чиқар эди, уни аёлларга эҳтиёжи бўлмаган кишилар қаторида санардилар. Бир куни Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг олдида бўлганларида бизнинг олдимизга кирдилар, у (муханнас) бир аёлни таърифлаб: «Албатта у (аёл) юзланганда тўрт (қат) билан юзланади, орқа ўгирганда саккиз (қат) билан орқа ўгиради», деяётган эди. Шунда Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Бу (киши) бу ердаги нарсаларни билар экан-ку! Бу сизларнинг олдингизга асло кирмасин», дедилар. Сўнг уни (киришдан) тўсдилар.