حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ يُونُسَ، عَنْ عُمَرَ بْنِ سَعِيدٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي ابْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ، عَنْ عُقْبَةَ، قَالَ صَلَّيْتُ وَرَاءَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بِالْمَدِينَةِ الْعَصْرَ فَسَلَّمَ ثُمَّ قَامَ مُسْرِعًا، فَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ إِلَى بَعْضِ حُجَرِ نِسَائِهِ، فَفَزِعَ النَّاسُ مِنْ سُرْعَتِهِ فَخَرَجَ عَلَيْهِمْ، فَرَأَى أَنَّهُمْ عَجِبُوا مِنْ سُرْعَتِهِ فَقَالَ " ذَكَرْتُ شَيْئًا مِنْ تِبْرٍ عِنْدَنَا فَكَرِهْتُ أَنْ يَحْبِسَنِي، فَأَمَرْتُ بِقِسْمَتِهِ ".
Муҳаммад ибн Убайд бизга айтди: Исо ибн Юнус бизга айтди, Умар ибн Саъиддан: Ибн Абу Мулайка менга хабар берди, Уқбадан: У деди: Мен Мадинада Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ортида асрни ўқидим. У зот салом бердилар, сўнг шошилиб туриб, одамларнинг бўйинларидан ошиб завжаларидан бирининг ҳужраси томонга (кетдилар). Одамлар у зотнинг шошганидан чўчиб кетдилар. У зот уларнинг олдига чиқдилар, улар у зотнинг шошганидан ҳайратга тушганларини кўриб: «Мен бизда (уйда) бирор тилла (парчаси) борлигини эсладим, у мени (тақсимлашдан) ушлаб туришини ёқтирмадим, уни тақсимлашни буюрдим», дедилар.