حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ أَخْبَرَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ جَبْرٍ، قَالَ سَمِعْتُ أَنَسًا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " آيَةُ الإِيمَانِ حُبُّ الأَنْصَارِ، وَآيَةُ النِّفَاقِ بُغْضُ الأَنْصَارِ ".
Бизга Абул-Валид ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у деди: менга Абдуллаҳ ибн Абдуллаҳ ибн Жабр хабар берди, у деди: мен Анасни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилиб) эшитдим, у дедилар: «Иймон аломати — ансорларни севиш, нифоқ аломати — ансорларни ёмон кўришдир.»