Мусо ибн Исмоил бизга айтди: Жарир ибн Ҳозим бизга айтди: Абу Ражо бизга айтди, Самура ибн Жундуб розияллаҳу анҳудан: У деди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мен бу кеча икки кишини (тушда) кўрдим, улар менга келиб, мени муқаддас ерга олиб чиқди. Биз юрдик, ҳатто қон(дан иборат) бир дарё ёнига келдик, унда бир киши турган, дарё ўртасида (яна) бир киши — унинг олдида тошлар (қўйилган) — (турган) эди. Дарёдаги киши (қирғоққа) юзланар, қачон чиқмоқчи бўлса, (қирғоқдаги) киши унинг оғзига бир тош отар, уни аввалги жойига қайтарар эди. У ҳар чиқмоқчи бўлганида, оғзига тош отар, у аввалгидек қайтар эди. Мен: ‹Бу нима?› дедим. У: ‹Дарёда кўрганинг — рибо (судхўрлик) егувчидир› деди» дедилар.