حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحِيمِ، حَدَّثَنَا شَبَابَةُ بْنُ سَوَّارٍ الْفَزَارِيُّ، حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، قَالَ سَمِعْتُ الْبَرَاءَ ـ رضى الله عنه ـ يَقُولُ أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم رَجُلٌ مُقَنَّعٌ بِالْحَدِيدِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أُقَاتِلُ وَأُسْلِمُ. قَالَ " أَسْلِمْ ثُمَّ قَاتِلْ ". فَأَسْلَمَ ثُمَّ قَاتَلَ، فَقُتِلَ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " عَمِلَ قَلِيلاً وَأُجِرَ كَثِيرًا ".
Бизга Муҳаммад ибн Абдурроҳим ривоят қилди, бизга Шабаба ибн Саввор Фазорий ривоят қилди, бизга Исроил ривоят қилди, у Абу Ишоқдан, у деди: Мен Барони (розияллаҳу анҳу) шундай деяётганини эшитдим: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га темир(зирҳ) билан қопланган бир киши келиб: Ё Расулуллаҳ, мен уришайми ёки Исломга кириб(кейин уришайми)? деди. У: «Исломга кир, сўнг уриш», деди. У Исломга кирди, сўнг уришди ва ўлдирилди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «У оз амал қилди, кўп ажр олди», деди.