حَدَّثَنَا سَعْدُ بْنُ حَفْصٍ، قَالَ حَدَّثَنَا شَيْبَانُ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ زَيْنَبَ ابْنَةِ أَبِي سَلَمَةَ، حَدَّثَتْهُ أَنَّ أُمَّ سَلَمَةَ قَالَتْ حِضْتُ وَأَنَا مَعَ النَّبِيِّ، صلى الله عليه وسلم فِي الْخَمِيلَةِ، فَانْسَلَلْتُ فَخَرَجْتُ مِنْهَا، فَأَخَذْتُ ثِيَابَ حِيضَتِي فَلَبِسْتُهَا، فَقَالَ لِي رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَنُفِسْتِ ". قُلْتُ نَعَمْ، فَدَعَانِي فَأَدْخَلَنِي مَعَهُ فِي الْخَمِيلَةِ. قَالَتْ وَحَدَّثَتْنِي أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُقَبِّلُهَا وَهُوَ صَائِمٌ، وَكُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنْ إِنَاءٍ وَاحِدٍ مِنَ الْجَنَابَةِ.
Бизга Саъд ибн Ҳафс ривоят қилди, у деди: бизга Шайбон, Яҳёдан, у Абу Саламадан, у Зайнаб бинти Абу Саламадан ривоят қилдики, у унга ривоят қилдики, Умму Салама деди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан бирга хамила (жун чопон)да (ётганимда) ҳайз кўрдим. (Сездирмай) сирғалиб, ундан чиқдим ва ҳайз кийимларимни олиб, кийдим. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга: «Ҳайз кўрдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа,» дедим. Сўнг у киши мени чақириб, ўзлари билан бирга хамилага киргиздилар. (Зайнаб) деди: У (Умму Салама) менга ривоят қилдики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) рўзадор ҳолда уни ўпардилар; ва: Мен ва Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) битта идишдан жанобатдан ғусл қилардик (деди).