حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبُو سَلَمَةَ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّ عَائِشَةَ، رضى الله عنها زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَخْبَرَتْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم جَاءَهَا حِينَ أَمَرَ اللَّهُ أَنْ يُخَيِّرَ أَزْوَاجَهُ، فَبَدَأَ بِي رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ " إِنِّي ذَاكِرٌ لَكِ أَمْرًا فَلاَ عَلَيْكِ أَنْ تَسْتَعْجِلِي حَتَّى تَسْتَأْمِرِي أَبَوَيْكِ "، وَقَدْ عَلِمَ أَنَّ أَبَوَىَّ لَمْ يَكُونَا يَأْمُرَانِي بِفِرَاقِهِ، قَالَتْ ثُمَّ قَالَ " إِنَّ اللَّهَ قَالَ {يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ} ". إِلَى تَمَامِ الآيَتَيْنِ فَقُلْتُ لَهُ فَفِي أَىِّ هَذَا أَسْتَأْمِرُ أَبَوَىَّ فَإِنِّي أُرِيدُ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالدَّارَ الآخِرَةَ.
Абул Ямон, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан: Менга Абу Салама ибн Абдураҳмон хабар беришича, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг завжаси Оиша (розияллаҳу анҳо) унга хабар берди: Аллаҳ хотинларини ихтиёр (танлаш)га қўйишни буюрганда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар ва мендан бошладилар ва: «Мен сенга бир ишни айтаман, сен отанг-онанг билан маслаҳатлашмагунингча шошилмасанг ҳам бўлади» дедилар — Ҳолбуки у киши ота-онам ундан ажралишни буюрмаслигини билардилар. (Оиша) айтди: Сўнг у: «Албатта Аллаҳ: Эй Набий, хотинларингга айт... деди» дедилар — то икки оят охиригача. Мен: Бунинг қайси бирида ота-онам билан маслаҳатлашай? Мен Аллаҳни, Унинг Расулини ва охират ҳовлисини истайман, дедим.