Абдуллаҳ ибн Юсуф, Лайсдан: Менга Ибнул Ҳод Абдуллаҳ ибн Хаббобдан, у Абу Саид Худрийдан ривоят қилди: Биз: Эй Расулуллаҳ, бу салом (айтиш), аммо сизга қандай саловот айтамиз? дедик. У: «Айтинглар: Аллаҳумма солли алаа Муҳаммадин абдика ва расулика, камаа соллайта алаа аали Иброҳима, ва баарик алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта алаа Иброҳима» дедилар. Абу Солиҳ Лайсдан: «алаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа баарокта алаа аали Иброҳима» деди. Бизга Иброҳим ибн Ҳамза, унга Ибн Абу Ҳозим ва Даровардий Язиддан айтиб берди ва: «камаа соллайта алаа Иброҳима, ва баарик алаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин, камаа баарокта алаа Иброҳима ва аали Иброҳима» деди.