حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ عَمْرٍو، عَنْ عَطَاءٍ، عَنْ صَفْوَانَ بْنِ يَعْلَى، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ عَلَى الْمِنْبَرِ {وَنَادَوْا يَا مَالِكُ لِيَقْضِ عَلَيْنَا رَبُّكَ} وَقَالَ قَتَادَةُ مَثَلاً لِلآخِرِينَ عِظَةً لِمَنْ بَعْدَهُمْ. وَقَالَ غَيْرُهُ {مُقْرِنِينَ} ضَابِطِينَ يُقَالُ فُلاَنٌ مُقْرِنٌ لِفُلاَنٍ ضَابِطٌ لَهُ وَالأَكْوَابُ الأَبَارِيقُ الَّتِي لاَ خَرَاطِيمَ لَهَا {أَوَّلُ الْعَابِدِينَ} أَىْ مَا كَانَ فَأَنَا أَوَّلُ الأَنِفِينَ وَهُمَا لُغَتَانِ رَجُلٌ عَابِدٌ وَعَبِدٌ وَقَرَأَ عَبْدُ اللَّهِ {وَقَالَ الرَّسُولُ يَا رَبِّ} وَيُقَالُ أَوَّلُ الْعَابِدِينَ الْجَاحِدِينَ مِنْ عَبِدَ يَعْبَدُ.
Ҳажжож ибн Минҳол, Суфён ибн Уяйнадан, у Амрдан, у Атодан, у Сафвон ибн Яълодан, у отасидан ривоят қилади: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг минбарда «Улар: Эй Молик, Роббинг бизнинг устимиздан ҳукм чиқарсин (жонимизни олсин) деб чақирадилар» (оятини) ўқиганларини эшитдим. Қатода: «Масалан лил охирийн» — улардан кейингиларга ибрат, деди. Бошқаси: «Муқринийн» — бардош берувчилар (забт этувчилар); фалончи фалончига «муқрин», яъни унга бардош берувчи дейилади; «Ал-аквоб» — жумраксиз кўзалар; «Аввалул обидийн» — яъни (агар бўлганда) мен биринчи инкор қилувчи (ёки ибодат қилувчи) бўлардим — бу икки лаҳжа (маъно): «обид» киши ва «абид»; Абдуллаҳ «Ва қолар расулу яа робби» деб ўқиди; «Аввалул обидийн» инкор қилувчилар (яъни «абида яъбаду» дан) деб ҳам айтилади, деди.