Эслатма уларга қачон фойда беради

Payg'ambarning Qur'an tafsiri · 1 ҳадис

باب ‏ {‏أَنَّى لَهُمُ الذِّكْرَى وَقَدْ جَاءَهُمْ رَسُولٌ مُبِينٌ‏} ‏

حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا جَرِيرُ بْنُ حَازِمٍ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي الضُّحَى، عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَ دَخَلْتُ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ ثُمَّ قَالَ إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا دَعَا قُرَيْشًا كَذَّبُوهُ وَاسْتَعْصَوْا عَلَيْهِ فَقَالَ ‏"‏ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَيْهِمْ بِسَبْعٍ كَسَبْعِ يُوسُفَ ‏"‏‏.‏ فَأَصَابَتْهُمْ سَنَةٌ حَصَّتْ ـ يَعْنِي ـ كُلَّ شَىْءٍ حَتَّى كَانُوا يَأْكُلُونَ الْمَيْتَةَ فَكَانَ يَقُومُ أَحَدُهُمْ فَكَانَ يَرَى بَيْنَهُ وَبَيْنَ السَّمَاءِ مِثْلَ الدُّخَانِ مِنَ الْجَهْدِ وَالْجُوعِ ثُمَّ قَرَأَ ‏{‏فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاءُ بِدُخَانٍ مُبِينٍ * يَغْشَى النَّاسَ هَذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ‏}‏ حَتَّى بَلَغَ ‏{‏إِنَّا كَاشِفُو الْعَذَابِ قَلِيلاً إِنَّكُمْ عَائِدُونَ‏}‏ قَالَ عَبْدُ اللَّهِ أَفَيُكْشَفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ قَالَ وَالْبَطْشَةُ الْكُبْرَى يَوْمَ بَدْرٍ‏.‏

Сулаймон ибн Ҳарб, Жарир ибн Ҳозимдан, у Аъмашдан, у Абуз Зуҳодан, у Масруқдан ривоят қилади: Мен Абдуллаҳнинг олдига кирдим. Сўнг у: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Қурайшни (Исломга) чақирганларида, улар у кишини ёлғончига чиқариб, унга осий бўлдилар. Шунда у: «Аллаҳим, уларга қарши менга Юсуф (давридаги) етти (қаҳатчилик) каби етти (йил) билан ёрдам бер» дедилар. Шунда уларни қаҳатчилик тутиб, ҳамма нарсани қириб ташлади, ҳатто ўлаксани ейдиган бўлдилар. Улардан бири туриб, машаққат ва очликдан ўзи билан осмон орасини тутундек кўрадиган бўларди. Сўнг у «Бас, осмон очиқ тутун келтирадиган кунни кут. (У) одамларни ўраб олади, бу аламли азобдир» дан то «Биз азобни озгина кўтарувчимиз, (лекин) сизлар албатта қайтувчисизлар» гача ўқиди. Абдуллаҳ: Қиёмат кунида улардан азоб кўтариладими? деди. У: «Қаттиқ тутиб олиш» — Бадр кунидир, деди.