حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ خَالِدٍ، أَخْبَرَنَا مُحَمَّدٌ، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ سُلَيْمَانَ، وَمَنْصُورٍ، عَنْ أَبِي الضُّحَى، عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَ قَالَ عَبْدُ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ بَعَثَ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم وَقَالَ {قُلْ مَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُتَكَلِّفِينَ} فَإِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا رَأَى قُرَيْشًا اسْتَعْصَوْا عَلَيْهِ فَقَالَ " اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَيْهِمْ بِسَبْعٍ كَسَبْعِ يُوسُفَ ". فَأَخَذَتْهُمُ السَّنَةُ حَتَّى حَصَّتْ كُلَّ شَىْءٍ حَتَّى أَكَلُوا الْعِظَامَ وَالْجُلُودَ ـ فَقَالَ أَحَدُهُمْ حَتَّى أَكَلُوا الْجُلُودَ وَالْمَيْتَةَ ـ وَجَعَلَ يَخْرُجُ مِنَ الأَرْضِ كَهَيْئَةِ الدُّخَانِ فَأَتَاهُ أَبُو سُفْيَانَ فَقَالَ أَىْ مُحَمَّدُ إِنَّ قَوْمَكَ قَدْ هَلَكُوا فَادْعُ اللَّهَ أَنْ يَكْشِفَ عَنْهُمْ فَدَعَا ثُمَّ قَالَ " تَعُودُوا بَعْدَ هَذَا ". فِي حَدِيثِ مَنْصُورٍ ثُمَّ قَرَأَ {فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاءُ بِدُخَانٍ مُبِينٍ} إِلَى {عَائِدُونَ} أَيُكْشَفُ عَذَابُ الآخِرَةِ فَقَدْ مَضَى الدُّخَانُ وَالْبَطْشَةُ وَاللِّزَامُ وَقَالَ أَحَدُهُمُ الْقَمَرُ وَقَالَ الآخَرُ الرُّومُ.
Бишр ибн Холид, Муҳаммаддан, у Шуъбадан, у Сулаймон ва Мансурдан, улар Абуз Зуҳодан, у Масруқдан ривоят қилади: Абдуллаҳ айтди: Аллаҳ Муҳаммадни соллаллаҳу алайҳи васаллам (пайғамбар қилиб) юборди ва: «Айт: Мен бунга ҳеч қандай ажр сўрамайман ва ўзимча қийналиб сўз тўқийдиганлардан эмасман» деди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Қурайш унга осий бўлганини кўрганларида: «Аллаҳим, уларга қарши менга Юсуф (давридаги) етти (қаҳатчилик) каби етти (йил) билан ёрдам бер» дедилар. Шунда уларни қаҳатчилик тутиб, ҳамма нарсани қириб ташлади, ҳатто суяклар ва териларни едилар — улардан бири: ҳатто терилар ва ўлаксани едилар, деди — ердан тутундек (нарса) чиқадиган бўлди. Шунда Абу Суфён у кишининг олдига келиб: Эй Муҳаммад, қавминг ҳалок бўлди, Аллаҳга улардан (азобни) кўтаришини сўраб дуо қил, деди. У дуо қилдилар, сўнг: «Бундан кейин қайтасизларми?» дедилар. Мансурнинг ҳадисида: Сўнг у «Бас, осмон очиқ тутун келтирадиган кунни кут» дан то «қайтувчилар» гача ўқиди. Охират азоби кўтариладими? Духон, (қаттиқ) тутиб олиш ва лизом ўтиб бўлди. Улардан бири: ой, деди, бошқаси: Рум, деди.