حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَاحِدِ، حَدَّثَنَا الشَّيْبَانِيُّ، قَالَ سَمِعْتُ زِرًّا، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، {فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى * فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى} قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ مَسْعُودٍ أَنَّهُ رَأَى جِبْرِيلَ لَهُ سِتُّمِائَةِ جَنَاحٍ.
Абун Нуъмон, Абдулвоҳиддан, у Шайбонийдан: Мен Зиррни Абдуллаҳдан (эшитдим): «Бас, (ораси) икки камон (узунлиги) ёки ундан ҳам яқин бўлди. Шунда (Аллаҳ) бандасига ваҳий қилган нарсани ваҳий қилди» (ояти ҳақида): Бизга Ибн Масъуд Жибрилни — унинг олти юз қаноти бор эди — кўрганини айтиб берди, деди.