حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ، حَدَّثَنَا أَبُو ضَمْرَةَ، حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ عُقْبَةَ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ الْيَهُودَ، جَاءُوا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بِرَجُلٍ مِنْهُمْ وَامْرَأَةٍ قَدْ زَنَيَا، فَقَالَ لَهُمْ " كَيْفَ تَفْعَلُونَ بِمَنْ زَنَى مِنْكُمْ ". قَالُوا نُحَمِّمُهُمَا وَنَضْرِبُهُمَا. فَقَالَ " لاَ تَجِدُونَ فِي التَّوْرَاةِ الرَّجْمَ ". فَقَالُوا لاَ نَجِدُ فِيهَا شَيْئًا. فَقَالَ لَهُمْ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ سَلاَمٍ كَذَبْتُمْ {فَأْتُوا بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ} فَوَضَعَ مِدْرَاسُهَا الَّذِي يُدَرِّسُهَا مِنْهُمْ كَفَّهُ عَلَى آيَةِ الرَّجْمِ، فَطَفِقَ يَقْرَأُ مَا دُونَ يَدِهِ وَمَا وَرَاءَهَا، وَلاَ يَقْرَأُ آيَةَ الرَّجْمِ، فَنَزَعَ يَدَهُ عَنْ آيَةِ الرَّجْمِ فَقَالَ مَا هَذِهِ فَلَمَّا رَأَوْا ذَلِكَ قَالُوا هِيَ آيَةُ الرَّجْمِ. فَأَمَرَ بِهِمَا فَرُجِمَا قَرِيبًا مِنْ حَيْثُ مَوْضِعُ الْجَنَائِزِ عِنْدَ الْمَسْجِدِ، فَرَأَيْتُ صَاحِبَهَا يَجْنَأُ عَلَيْهَا يَقِيهَا الْحِجَارَةَ.
Иброҳим ибн ал-Мунзир менга айтди, Абу Замра бизга айтди, Мусо ибн Уқба бизга айтди, у Нофиъдан, у Абдуллаҳ ибн Умар розияллаҳу анҳумодан: Яҳудийлар Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдиға ўзларидан зино қилган бир эркак ва аёлни келтирдилар. У уларга деди: «Сизлардан зино қилганга нима қиласиз?» Улар дедилар: «Уларнинг юзини қорайтириб, иккаласини урамиз.» У деди: «Тавротда ражм (тошбўрон)ни топмайсизми?» Улар дедилар: «Биз унда ҳеч нарса топмаймиз.» Абдуллаҳ ибн Салом уларга деди: «Ёлғон айтдинглар. «Агар рост сўзловчи бўлсангиз, Тавротни келтириб, уни ўқинглар.»» Шунда уни уларга дарс берадиган ўқитувчиси кафтини ражм ояти устига қўйди, қўлидан берироқ ва ундан ориқдаги (оятлар)ни ўқий бошлади, ражм оятини ўқимасди. (Абдуллаҳ) қўлини ражм ояти устидан тортди ва деди: «Бу нима?» Улар буни кўрганида дедилар: «У ражм оятидур.» Шунда у (Набий) иккаласига буюрди, улар масжид ёнидаги жаноза қўйиладиган жойга яқин бир ерда ражм қилинди. Мен унинг шеригини (эркакни) — аёлни тошлардан асраб, унинг устига энгашиб турганини кўрдим.