Расулуллаҳ фақат икки муқова орасидагини қолдиргани

Qur'an fazilatlari · 1 ҳадис

باب مَنْ قَالَ لَمْ يَتْرُكِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلاَّ مَا بَيْنَ الدَّفَّتَيْنِ‏.‏

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ رُفَيْعٍ، قَالَ دَخَلْتُ أَنَا وَشَدَّادُ بْنُ مَعْقِلٍ، عَلَى ابْنِ عَبَّاسٍ رضى الله عنهما فَقَالَ لَهُ شَدَّادُ بْنُ مَعْقِلٍ أَتَرَكَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنْ شَىْءٍ قَالَ مَا تَرَكَ إِلاَّ مَا بَيْنَ الدَّفَّتَيْنِ‏.‏ قَالَ وَدَخَلْنَا عَلَى مُحَمَّدِ ابْنِ الْحَنَفِيَّةِ فَسَأَلْنَاهُ فَقَالَ مَا تَرَكَ إِلاَّ مَا بَيْنَ الدَّفَّتَيْنِ‏.‏

Қутайба ибн Саид, Суфёндан, у Абдулазиз ибн Руфайъдан ривоят қилади: Мен ва Шаддод ибн Маъқил Ибн Аббоснинг (розияллаҳу анҳумо) олдига кирдик. Шаддод ибн Маъқил унга: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бирор нарса (ёзма) қолдирдиларми? деди. У: Фақат икки муқова орасидаги (Қуръан)дан бошқа ҳеч нарса қолдирмадилар, деди. (Абдулазиз) айтди: Биз Муҳаммад ибнул Ҳанафиянинг олдига кириб, ундан сўрадик. У: Фақат икки муқова орасидаги (Қуръан)дан бошқа ҳеч нарса қолдирмадилар, деди.