حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ، عَنْ يَزِيدَ، مَوْلَى الْمُنْبَعِثِ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ عَنْ ضَالَّةِ الْغَنَمِ فَقَالَ " خُذْهَا، فَإِنَّمَا هِيَ لَكَ أَوْ لأَخِيكَ أَوْ لِلذِّئْبِ ". وَسُئِلَ عَنْ ضَالَّةِ الإِبِلِ، فَغَضِبَ وَاحْمَرَّتْ وَجْنَتَاهُ، وَقَالَ " مَا لَكَ وَلَهَا، مَعَهَا الْحِذَاءُ وَالسِّقَاءُ، تَشْرَبُ الْمَاءَ، وَتَأْكُلُ الشَّجَرَ، حَتَّى يَلْقَاهَا رَبُّهَا ". وَسُئِلَ عَنِ اللُّقَطَةِ فَقَالَ " اعْرِفْ وِكَاءَهَا وَعِفَاصَهَا، وَعَرِّفْهَا سَنَةً، فَإِنْ جَاءَ مَنْ يَعْرِفُهَا، وَإِلاَّ فَاخْلِطْهَا بِمَالِكَ ". قَالَ سُفْيَانُ فَلَقِيتُ رَبِيعَةَ بْنَ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ ـ قَالَ سُفْيَانُ وَلَمْ أَحْفَظْ عَنْهُ شَيْئًا غَيْرَ هَذَا ـ فَقُلْتُ أَرَأَيْتَ حَدِيثَ يَزِيدَ مَوْلَى الْمُنْبَعِثِ فِي أَمْرِ الضَّالَّةِ، هُوَ عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ قَالَ نَعَمْ. قَالَ يَحْيَى وَيَقُولُ رَبِيعَةُ عَنْ يَزِيدَ مَوْلَى الْمُنْبَعِثِ عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ. قَالَ سُفْيَانُ فَلَقِيتُ رَبِيعَةَ فَقُلْتُ لَهُ.
Али ибн Абдуллаҳ, Суфёндан, у Яҳё ибн Саиддан, у Мунбаъиснинг озоди Язиддан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан адашган (йўқолган) қўй ҳақида сўролди. У: «Уни ол, чунки у ё сенники, ё биродарингники, ёки бўриники (бўлади)» дедилар. Адашган туя ҳақида сўролди. У ғазабландилар, юзлари қизарди ва: «Сенга нима, унга нима? Унинг ёнида (оёғ)кавши ва (сув) меши бор, сув ичади, дарахт (ўт) ейди, то эгаси уни топгунча» дедилар. Луқта (топиб олинган нарса) ҳақида сўролди. У: «Унинг боғичи ва идишини тани, уни бир йил эълон қил (танитиб жар сол). Агар уни танийдиган (эгаси) келса (бер), акс ҳолда уни молингга аралаштириб (фойдаланавер)» дедилар. Суфён: Мен Рабиъа ибн Абу Абдураҳмонни учратдим — Суфён: Мен ундан бундан бошқа ҳеч нарса ёдламадим, деди — унга: Мунбаъиснинг озоди Язиднинг адашган (ҳайвон) ҳақидаги ҳадиси — у Зайд ибн Холидданми? дедим. У: Ҳа, деди. Яҳё: Рабиъа, Мунбаъиснинг озоди Язиддан, у Зайд ибн Холиддан (деб) айтади, деди. Суфён: Мен Рабиъани учратиб, унга (шуни) айтдим (сўрадим), деди.