حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ أَبِي قِلاَبَةَ، عَنْ زَهْدَمٍ الْجَرْمِيِّ، عَنْ أَبِي مُوسَى ـ يَعْنِي الأَشْعَرِيَّ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَأْكُلُ دَجَاجًا.
Яҳё, Вакиъдан, у Суфёндан, у Айюбдан, у Абу Қилобадан, у Заҳдам Жармийдан, у Абу Мусо — яъни Ашъарийдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг товуқ еяётганларини кўрдим, деди.
حَدَّثَنَا أَبُو مَعْمَرٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، حَدَّثَنَا أَيُّوبُ بْنُ أَبِي تَمِيمَةَ، عَنِ الْقَاسِمِ، عَنْ زَهْدَمٍ، قَالَ كُنَّا عِنْدَ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ، وَكَانَ بَيْنَنَا وَبَيْنَ هَذَا الْحَىِّ مِنْ جَرْمٍ إِخَاءٌ، فَأُتِيَ بِطَعَامٍ فِيهِ لَحْمُ دَجَاجٍ، وَفِي الْقَوْمِ رَجُلٌ جَالِسٌ أَحْمَرُ فَلَمْ يَدْنُ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ ادْنُ فَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَأْكُلُ مِنْهُ. قَالَ إِنِّي رَأَيْتُهُ أَكَلَ شَيْئًا فَقَذِرْتُهُ، فَحَلَفْتُ أَنْ لاَ آكُلَهُ. فَقَالَ ادْنُ أُخْبِرْكَ ـ أَوْ أُحَدِّثْكَ ـ إِنِّي أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي نَفَرٍ مِنَ الأَشْعَرِيِّينَ، فَوَافَقْتُهُ وَهْوَ غَضْبَانُ، وَهْوَ يَقْسِمُ نَعَمًا مِنْ نَعَمِ الصَّدَقَةِ فَاسْتَحْمَلْنَاهُ فَحَلَفَ أَنْ لاَ يَحْمِلَنَا، قَالَ " مَا عِنْدِي مَا أَحْمِلُكُمْ عَلَيْهِ ". ثُمَّ أُتِيَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِنَهْبٍ مِنْ إِبِلٍ فَقَالَ " أَيْنَ الأَشْعَرِيُّونَ أَيْنَ الأَشْعَرِيُّونَ ". قَالَ فَأَعْطَانَا خَمْسَ ذَوْدٍ غُرِّ الذُّرَى، فَلَبِثْنَا غَيْرَ بَعِيدٍ، فَقُلْتُ لأَصْحَابِي نَسِيَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمِينَهُ، فَوَاللَّهِ لَئِنْ تَغَفَّلْنَا رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمِينَهُ لاَ نُفْلِحُ أَبَدًا. فَرَجَعْنَا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا اسْتَحْمَلْنَاكَ، فَحَلَفْتَ أَنْ لاَ تَحْمِلَنَا فَظَنَنَّا أَنَّكَ نَسِيتَ يَمِينَكَ. فَقَالَ " إِنَّ اللَّهَ هُوَ حَمَلَكُمْ، إِنِّي وَاللَّهِ إِنْ شَاءَ اللَّهُ لاَ أَحْلِفُ عَلَى يَمِينٍ فَأَرَى غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا إِلاَّ أَتَيْتُ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ، وَتَحَلَّلْتُهَا ".
Абу Маъмар, Абдулворисдан, у Айюб ибн Абу Тамимадан, у Қосимдан, у Заҳдамдан ривоят қилади: У: Биз Абу Мусо Ашъарийнинг ҳузурида эдик, биз билан Жармдан бўлган мана шу қабила орасида биродарлик бор эди. Ичида товуқ гўшти бўлган таом келтирилди. Қавмда қизил (рангли) бир киши ўтирган эди, у таомга яқинлашмади. (Абу Мусо): Яқинлаш, мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ундан еяётганларини кўрганман, деди. У: Мен уни бир нарса еган(ини) кўриб, ундан жиркандим, шу сабабли уни емасликка қасам ичдим, деди. (Абу Мусо): Яқинлаш, мен сенга хабар берай — ёки айтиб берай: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга Ашъарийлардан бир неча киши билан келдим, у кишини ғазабнок ҳолатда топдим. У киши садақа ҳайвонларидан улуш тақсимлардилар. Биз ундан бизни (уловга) кўтаришини (миндиришини) сўрадик. У бизни кўтармасликка қасам ичдилар ва: «Менда сизларни устига миндирадиган (улов) йўқ» дедилар. Сўнг Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга туялардан ўлжа келтирилди. У: «Ашъарийлар қани? Ашъарийлар қани?» дедилар. (Абу Мусо) айтди: У бизга оқ ўркачли бешта туя бердилар. Биз узоқ турмай, мен шерикларимга: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам қасамини унутдилар; Аллаҳга қасам, агар биз Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни қасамидан ғофил қолдирсак (эслатмасак), ҳеч қачон нажот топмаймиз, дедим. Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга қайтиб: Эй Расулуллаҳ, биз сиздан (улов) сўраган эдик, сиз бизни кўтармасликка қасам ичган эдингиз, биз сиз қасамингизни унутдингиз деб ўйладик, дедик. У: «Албатта сизларни Аллаҳ (мол бериб) кўтарди. Мен, Аллаҳга қасам, иншааллаҳ, бирор қасамга қасам ичиб, ундан бошқани яхшироқ деб кўрсам, албатта яхшироқ бўлганини қилиб, ундан (қасам)дан чиқаман (каффорат тўлайман)» дедилар.