حَدَّثَنَا الْحَكَمُ بْنُ نَافِعٍ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، أَخْبَرَنَا سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيَّبِ، أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ، قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " جَعَلَ اللَّهُ الرَّحْمَةَ مِائَةَ جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ جُزْءًا، وَأَنْزَلَ فِي الأَرْضِ جُزْءًا وَاحِدًا، فَمِنْ ذَلِكَ الْجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الْخَلْقُ، حَتَّى تَرْفَعَ الْفَرَسُ حَافِرَهَا عَنْ وَلَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ ".
Ҳакам ибн Нофиъ, Шуъайбдан, у Зуҳрийдан: Бизга Саид ибнул Мусайяб хабар берди: Абу Ҳурайра: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллаҳ раҳматни юз қисм қилди, улардан тўқсон тўққиз қисмни ўз ҳузурида ушлаб қолди ва ерга бир қисмни туширди. Мана шу бир қисмдан махлуқот бир-бирига раҳм қилади, ҳатто от — боласига тегиб кетмаслиги хавфидан — туёғини ундан кўтаради» дедилар, деди.