حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنِ الأَسْوَدِ، قَالَ سَأَلْتُ عَائِشَةَ مَا كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَصْنَعُ فِي أَهْلِهِ قَالَتْ كَانَ فِي مِهْنَةِ أَهْلِهِ، فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلاَةُ قَامَ إِلَى الصَّلاَةِ.
Ҳафс ибн Умар, Шуъбадан, у Ҳакамдан, у Иброҳимдан, у Асваддан ривоят қилади: У: Мен Оишадан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ўз аҳли (оиласи) ичида нима иш қилар эдилар? деб сўрадим. У: У киши аҳлининг хизматида (уй ишларида) бўлар эдилар, намоз вақти келганида эса намозга турар эдилар, деди.