Одамларга очиқкўнгил бўлиш

Odob kitobi · 2 ҳадис

باب الاِنْبِسَاطِ إِلَى النَّاسِ

حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، حَدَّثَنَا أَبُو التَّيَّاحِ، قَالَ سَمِعْتُ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ ـ رضى الله عنه ـ يَقُولُ إِنْ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لَيُخَالِطُنَا حَتَّى يَقُولَ لأَخٍ لِي صَغِيرٍ ‏ "‏ يَا أَبَا عُمَيْرٍ مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ ‏"‏‏.‏

Одам, Шуъбадан: Бизга Абут Тайёҳ айтиб берди: Анас ибн Моликни (розияллаҳу анҳу) шундай деяётганини эшитдйм: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам биз билан шундай аралашар эдиларки, ҳатто менинг кичкина укамга: «Эй Абу Умайр, нуғайр (чумчуқ)га нима бўлди?» дер эдилар.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدٌ، أَخْبَرَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ كُنْتُ أَلْعَبُ بِالْبَنَاتِ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَكَانَ لِي صَوَاحِبُ يَلْعَبْنَ مَعِي، فَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ يَتَقَمَّعْنَ مِنْهُ، فَيُسَرِّبُهُنَّ إِلَىَّ فَيَلْعَبْنَ مَعِي‏.‏

Муҳаммад, Абу Муовиядан: Бизга Ҳишом, у отасидан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) айтиб берди: У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдида қўғирчоқлар (қизлар)ни ўйнар эдим, менинг мен билан ўйнайдиган дугоналарим бор эди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кирганларида, улар у кишидан (уялиб) яшинар эдилар, у киши эса уларни менга (қайтариб) юборар, улар мен билан ўйнар эдилар, деди.