Саҳобалар олдида ястаниб ўтириш

Ijozat so'rash · 2 ҳадис

باب مَنِ اتَّكَأَ بَيْنَ يَدَىْ أَصْحَابِهِ

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْمُفَضَّلِ، حَدَّثَنَا الْجُرَيْرِيُّ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ ‏"‏‏.‏ قَالُوا بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ الإِشْرَاكُ بِاللَّهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ ‏"‏‏.‏

Али ибн Абдуллаҳ, Бишр ибнул Муфаззалдан: Бизга Журайрий, у Абдураҳмон ибн Абу Бакрадан, у отасидан айтиб берди: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизларга катта гуноҳларнинг энг каттасини хабар бермайми?» дедилар. Улар: Ҳа (беринг), эй Расулуллаҳ, дедилар. У: «Аллаҳга ширк келтириш ва ота-онага оқлик қилиш» дедилар.

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا بِشْرٌ، مِثْلَهُ، وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ ‏ "‏ أَلاَ وَقَوْلُ الزُّورِ ‏"‏‏.‏ فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا لَيْتَهُ سَكَتَ‏.‏

Мусаддад, Бишрдан шунинг мислини айтиб берди — у киши суянган эдилар, сўнг ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз (ҳам)» дедилар. У киши буни — биз: Кошки жим бўлса эдилар, дегунимизча — такрорлаб турдилар.