Лиона қилинган аёлнинг фарзанди мероси

Meros kitobi · 1 ҳадис

باب مِيرَاثِ الْمُلاَعَنَةِ

حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ قَزَعَةَ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما أَنَّ رَجُلاً، لاَعَنَ امْرَأَتَهُ فِي زَمَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَانْتَفَى مِنْ وَلَدِهَا فَفَرَّقَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَيْنَهُمَا، وَأَلْحَقَ الْوَلَدَ بِالْمَرْأَةِ‏.‏

Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) (ривоят қилди): Бир киши Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) замонида хотини билан лиъан қилди (лаънатлашиб айблади) ва унинг фарзандидан тонди (ўзимники эмас деди). Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) икковини ажратди, фарзандни аёлга (нисбат қилиб) қўшди.