Битта аёлнинг хабари

Yolg'iz xabar · 1 ҳадис

باب خَبَرِ الْمَرْأَةِ الْوَاحِدَةِ

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْوَلِيدِ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ تَوْبَةَ الْعَنْبَرِيِّ، قَالَ قَالَ لِي الشَّعْبِيُّ أَرَأَيْتَ حَدِيثَ الْحَسَنِ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَقَاعَدْتُ ابْنَ عُمَرَ قَرِيبًا مِنْ سَنَتَيْنِ أَوْ سَنَةٍ وَنِصْفٍ فَلَمْ أَسْمَعْهُ يُحَدِّثُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم غَيْرَ هَذَا قَالَ كَانَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِيهِمْ سَعْدٌ فَذَهَبُوا يَأْكُلُونَ مِنْ لَحْمٍ، فَنَادَتْهُمُ امْرَأَةٌ مِنْ بَعْضِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم إِنَّهُ لَحْمُ ضَبٍّ فَأَمْسَكُوا، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ كُلُوا ـ أَوِ اطْعَمُوا ـ فَإِنَّهُ حَلاَلٌ ـ أَوْ قَالَ لاَ بَأْسَ بِهِ‏.‏ شَكَّ فِيهِ ـ وَلَكِنَّهُ لَيْسَ مِنْ طَعَامِي ‏"‏‏.‏

Тавба ал-Анбарий айтди: Шаъбий менга: "Ҳасаннинг Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилган) ҳадиси ҳақида (нима) дейсан? Мен Ибн Умар билан икки йилга яқин ёки бир ярим йил ҳамсуҳбат бўлдим, уни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан бундан бошқани (ривоят қилиб) айтганини эшитмадим" деди. (Ибн Умар:) Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ашобларидан баъзи одамлар — улар орасида Саъд (бор) — бир гўштни ея бошлади. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг завжаларидан бир аёл уларга: "У — калтакесак (дабб) гўшти" деб нидо қилди. Улар (еишдан) тўхташди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Енглар — ёки: единглар — чунки у ҳалол — ёки: унда зарар йўқ деди (шак қилди) — лекин у менинг таомим (ейдиганим) эмас" деди.