Туяни оёғи боғлиқ, тик турган ҳолда сўйиш

Haj kitobi · 1 ҳадис

باب نَحْرِ الْبُدْنِ قِيَامًا مُقَيَّدَةً ‏‏

3193-ҳадисXalqaro 1320

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، أَخْبَرَنَا خَالِدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ يُونُسَ، عَنْ زِيَادِ بْنِ جُبَيْرٍ، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ، أَتَى عَلَى رَجُلٍ وَهُوَ يَنْحَرُ بَدَنَتَهُ بَارِكَةً فَقَالَ ابْعَثْهَا قِيَامًا مُقَيَّدَةً سُنَّةَ نَبِيِّكُمْ صلى الله عليه وسلم ‏.‏

Бизга Яҳё ибн Яҳё ривоят қилди, бизга Холид ибн Абдуллаҳ Юнусдан, у Зиёд ибн Жубайрдан хабар бердики, Ибн Умар туясини чўккалаган ҳолда сўяётган бир кишининг олдига келди ва: «Уни (оёғи) боғланган ҳолда тик турғизиб (сўй) — Набийингиз (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг суннатидир» деди.