حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى التَّمِيمِيُّ، وَابْنُ، رُمْحٍ قَالاَ أَخْبَرَنَا اللَّيْثُ، ح وَحَدَّثَنِيهِ قُتَيْبَةُ، بْنُ سَعِيدٍ حَدَّثَنَا لَيْثٌ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ جَاءَ عَبْدٌ فَبَايَعَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَلَى الْهِجْرَةِ وَلَمْ يَشْعُرْ أَنَّهُ عَبْدٌ فَجَاءَ سَيِّدُهُ يُرِيدُهُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " بِعْنِيهِ " . فَاشْتَرَاهُ بِعَبْدَيْنِ أَسْوَدَيْنِ ثُمَّ لَمْ يُبَايِعْ أَحَدًا بَعْدُ حَتَّى يَسْأَلَهُ " أَعَبْدٌ هُوَ " .
Бизга Яҳё ибн Яҳё ат-Тамимий ва Ибн Румҳ ривоят қилиб, дедилар: Бизга ал-Лайс хабар берди, (ҳ) менга буни Қутайба ибн Саид ривоят қилди, бизга Лайс Абуз-Зубайрдан, у Жобирдан ривоят қилди, у деди: Бир қул келди ва Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга ҳижрат устига байъат қилди, у унинг қул эканини сезмади. Сўнг унинг хожаси уни излаб келди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унга: «Уни менга сот» деди ва уни икки қора қул эвазига сотиб олди. Сўнг шундан кейин ҳеч кимдан: «У қулми?» деб сўрамагунча байъат олмас эди.