وَحَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، وَأَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَإِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ كُلُّهُمْ عَنْ جَرِيرٍ، - قَالَ أَبُو بَكْرٍ حَدَّثَنَا جَرِيرُ بْنُ عَبْدِ الْحَمِيدِ، - عَنْ مُوسَى بْنِ أَبِي عَائِشَةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ { لاَ تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ} قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا نَزَلَ عَلَيْهِ جِبْرِيلُ بِالْوَحْىِ كَانَ مِمَّا يُحَرِّكُ بِهِ لِسَانَهُ وَشَفَتَيْهِ فَيَشْتَدُّ عَلَيْهِ فَكَانَ ذَلِكَ يُعْرَفُ مِنْهُ فَأَنْزَلَ اللَّهُ تَعَالَى { لاَ تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ} أَخْذَهُ { إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ} إِنَّ عَلَيْنَا أَنْ نَجْمَعَهُ فِي صَدْرِكَ . وَقُرْآنَهُ فَتَقْرَأُهُ { فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآنَهُ} قَالَ أَنْزَلْنَاهُ فَاسْتَمِعْ لَهُ { إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُ} أَنْ نُبَيِّنَهُ بِلِسَانِكَ فَكَانَ إِذَا أَتَاهُ جِبْرِيلُ أَطْرَقَ فَإِذَا ذَهَبَ قَرَأَهُ كَمَا وَعَدَهُ اللَّهُ .
Ибн Аббос Аллаҳ — азза ва жалла — нинг «Уни (Қуръанни) (тез олиш учун) тилингни қимирлатма» (деган) сўзи ҳақида айтди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га Жибрил ваҳий билан нозил бўлганида, у (Қуръанни тез олиш учун) тили ва лабларини қимирлатар эди; бас бу унга оғир келар ва бу (ҳолат) ундан билинар эди. Аллаҳ таоло: «Уни тез олиш учун тилингни қимирлатма — албатта уни жамлаш ва ўқитиш Бизнинг зиммамизда» — яъни уни сенинг кўкрагингда жамлаш ва ўқитмоқ Бизнинг зиммамизда; бас сен уни ўқийсан — «уни ўқиганимизда, қироатига эргаш» — яъни: Биз уни нозил қилдик, бас унга қулоқ сол — «албатта уни баён қилиш Бизнинг зиммамизда» — яъни уни сенинг тилинг билан баён қилиш Бизнинг зиммамизда (дегани) (оятини) нозил қилди. Шундан кейин Жибрил унга келганида, у (жим) бош эгар, Жибрил кетганида эса уни — Аллаҳ унга ваъда қилгандек — ўқир эди.