Бизга Зуҳайр ибн Ҳарб ривоят қилди, бизга Ҳаббон ибн Ҳилол ривоят қилди, бизга Вуҳайб ривоят қилди, бизга Саъийд ал-Журайрий Абу Абдуллаҳ ал-Жисрийдан, у Ибнус Сомитдан, у Абу Заррдан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан: «Қайси сўз афзалроқ?» деб сўралди. Шунда: «Аллаҳ Ўз малоикалари ёки бандалари учун танлаган сўз: ‹Субҳоналлаҳи ва биҳамдиҳи›дир» дедилар.
Бизга Абу Бакр ибн Абий Шайба ривоят қилди, бизга Яҳё ибн Абий Букайр Шуъбадан, у ал-Журайрийдан, у Аназа қабиласидан бўлган Абу Абдуллаҳ ал-Жасрийдан, у Абдуллаҳ ибнус Сомитдан, у Абу Заррдан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сенга Аллаҳга энг суюкли сўзни хабар берайми?» дедилар. Мен: «Эй Аллаҳнинг Расули, менга Аллаҳга энг суюкли сўзни хабар беринг» дедим. Шунда: «Албатта Аллаҳга энг суюкли сўз: ‹Субҳоналлаҳи ва биҳамдиҳи›дир» дедилар.