Ибн Аббос айтди: Биз Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозининг тугашини фақат такбир билан(гина) танир эдик. Амр: Мен буни Абу Маъбадга зикр қилдим; у инкор қилди ва: "Мен сенга буни ривоят қилмадим" деди. Амр: "Ҳолбуки у менга буни шундан олдин хабар берган эди" деди.
Ибн Аббос хабар берди: Одамлар фарз (намози)дан чиқганида (тугатганида) зикр билан овозни кўтариш Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) замонида (мавжуд) эди; ва у (Амр): "Ибн Аббос: ‹Мен уларнинг (намоздан) чиқганини — шу (зикр овозини) эшитганимда — билар эдим› деди" деди.