Абу Ҳурайра (ривоят қилди): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Кимки ўз уйида таҳорат олиб, кейин Аллаҳнинг уйларидан бирига — Аллаҳнинг фаризаларидан бир фаризани адо этиш учун — юрса, унинг икки қадами(дан) бири бир гуноҳни туширар, иккинчиси бир даража кўтарар» деди.
Абу Ҳурайра (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Айтингларчи, агар бирортангизнинг эшиги олдида бир дарё бўлиб, ундан ҳар куни беш марта чўмилса, унинг киридан бирор нарса қолармиди?» деди. Улар: «Унинг киридан ҳеч нарса қолмас эди» дедилар. У: «Бас бу — беш намознинг мисоли; Аллаҳ улар билан хатоларни ўчиради» деди.
Абу Ҳурайра Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди): «Кимки масжидга эрталаб ёки кечқурун борса, Аллаҳ унга жаннатда манзил (кутиб олиш жойи) тайёрлайди — ҳар гал эрталаб ёки кечқурун борганда».