Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилди, бизга Али ибн Мушир Довуддан, у Шаъбийдан, у Масруқдан, у Оишадан ривоят қилди. У деди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан Аллаҳ азза ва жалланинг ‹Ер бошқа ерга, осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) алмаштириладиган кун› (ояти) ҳақида сўраб: «Ўша куни одамлар қаерда бўладилар, эй Аллаҳнинг Расули?» дедим. У: «Сирот устида» деди.
Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилди, бизга Холид ибн Махлад Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Абу Касирдан ривоят қилди, менга Абу Ҳозим ибн Динор Саҳл ибн Саъддан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида одамлар оппоқ, тиниқ, соф ундан ёпилган нон каби ер устида тўпланадилар — унда ҳеч ким учун бирон белги (манзил) бўлмайди» деди.