Менга Амр Ноқид ривоят қилди: бизга Асвад ибн Омир ривоят қилди: бизга Зуҳайр, Суҳайл ибн Абу Солиҳдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Манзиллар (шаҳарлар) Иҳоб — ёки Яҳоб — га етади», деди. Зуҳайр деди: Мен Суҳайлдан: ‹Бу Мадинадан қанча (узоқ)дир?› дедим. У: ‹Шунча-шунча мил›, деди.
Бизга Қутайба ибн Саъийд ривоят қилди: бизга Яъқуб — яъни ибн Абдурраҳмон — Суҳайлдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Қаҳатчилик (ёмон йил) ёмғир ёғмаслик билан эмас. Балки қаҳатчилик шуки, сизга ёмғир ёғади-да ёғади, лекин ер ҳеч нарса ундирмайди», деди.