Умар ибн ал-Хаттоб Абу Воқид ал-Лайсийдан: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Азҳо ва фитрда нима ўқир эди?» деб сўради. У: «У улар икковида ‹Қоф. Вал-қуръанил-мажид› ва ‹Иқтарабатис-сааъату ваншаққал-қамар› (Қамар сураси)ни ўқир эди» деди.
Абу Воқид ал-Лайсий айтди: Умар ибн ал-Хаттоб мендан Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ийд куни нима ўқир эди деб сўради. Мен: «‹Иқтарабатис-сааъату› ва ‹Қоф. Вал-қуръанил-мажид›ни» дедим.