أَوَلَمْ يَرَوْاْ أَنَّا نَأْتِى ٱلْأَرْضَ نَنقُصُهَا مِنْ أَطْرَافِهَاۚ وَٱللَّهُ يَحْكُمُ لَا مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِۦۚ وَهُوَ سَرِيعُ ٱلْحِسَابِ
Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмайдиларми?! Ҳукмни Аллаҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилгувчи йўқ. У ҳисоби тез зотдир.
وَقَدْ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلِلَّهِ ٱلْمَكْرُ جَمِيعًاۖ يَعْلَمُ مَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍۗ وَسَيَعْلَمُ ٱلْكُفَّـٰرُ لِمَنْ عُقْبَى ٱلدَّارِ
Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммо барча макрлар Аллаҳнинг. У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқинда кафирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар.
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَسْتَ مُرْسَلاًۚ قُلْ كَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدَۢا بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ وَمَنْ عِندَهُۥ عِلْمُ ٱلْكِتَـٰبِ
Куфр келтирганлар: «Расул эмассан», дерлар. Сен: «Мен билан сизнинг орангизда Аллаҳ ва Китоб илми бор кимсалар етарли гувоҳдир», деб айт.