فَلَمَّا جَآءَ ءَالَ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلُونَ
Элчилар Лут аҳлига келганларида...
فَلَمَّا جَآءَ ءَالَ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلُونَ
Элчилар Лут аҳлига келганларида...
قَالَ إِنَّكُمْ قَوْمٌ مُّنكَرُونَ
У: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», деди.
قَالُواْ بَلْ جِئْنَـٰكَ بِمَا كَانُواْ فِيهِ يَمْتَرُونَ
Улар: «Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик.
وَأَتَيْنَـٰكَ بِٱلْحَقِّ وَإِنَّا لَصَـٰدِقُونَ
Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз.
فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَٱتَّبِعْ أَدْبَـٰرَهُمْ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌ وَٱمْضُواْ حَيْثُ تُؤْمَرُونَ
Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар.
وَقَضَيْنَآ إِلَيْهِ ذَٲلِكَ ٱلْأَمْرَ أَنَّ دَابِرَ هَـٰٓؤُلَآءِ مَقْطُوعٌ مُّصْبِحِينَ
Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: «Албатта, анавиларнинг орқаси субҳ чоғи кесилажакдир».
وَجَآءَ أَهْلُ ٱلْمَدِينَةِ يَسْتَبْشِرُونَ
Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар.
قَالَ إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ ضَيْفِى فَلَا تَفْضَحُونِ
У: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шарманда қилманглар.
وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ
Ва Аллаҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди.
قَالُوٓاْ أَوَلَمْ نَنْهَكَ عَنِ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Улар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!» дедилар.
قَالَ هَـٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِىٓ إِن كُنتُمْ فَـٰعِلِينَ
У: «Агар қилувчи бўлсангиз, анаву қизларим бор», деди.
لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِى سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ
Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирамоқдалар.
فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ مُشْرِقِينَ
Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.
فَجَعَلْنَا عَـٰلِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ حِجَارَةً مِّن سِجِّيلٍ
Бас, Биз остини устин қилдик ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик.
إِنَّ فِى ذَٲلِكَ لَأَيَـٰتٍ لِّلْمُتَوَسِّمِينَ
Албатта, бунда фаросатли кишилар учун аят-белгилар бордир.
وَإِنَّهَا لَبِسَبِيلٍ مُّقِيمٍ
Албатта, у боқий йўл устидадир.
إِنَّ فِى ذَٲلِكَ لَأَيَةً لِّلْمُؤْمِنِينَ
Албатта, бунда мўминлар учун аят-ибрат бордир.
وَإِن كَانَ أَصْحَـٰبُ ٱلْأَيْكَةِ لَظَـٰلِمِينَ
Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгалари золимлардан бўлганлар.
فَٱنتَقَمْنَا مِنْهُمْ وَإِنَّهُمَا لَبِإِمَامٍ مُّبِينٍ
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир.
وَلَقَدْ كَذَّبَ أَصْحَـٰبُ ٱلْحِجْرِ ٱلْمُرْسَلِينَ
Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Расулларни ёлғончига чиқардилар.