26. Шуаро сураси

227 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

26:11-оят

طسٓمٓ

То. Син. Мим.

26:22-оят

تِلْكَ ءَايَـٰتُ ٱلْكِتَـٰبِ ٱلْمُبِينِ

Булар очиқ китобнинг аятларидир.

26:33-оят

لَعَلَّكَ بَـٰخِعٌ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا۟ مُؤْمِنِينَ

Эҳтимол, мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!

26:44-оят

إِن نَّشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ءَايَةً فَظَلَّتْ أَعْنَـٰقُهُمْ لَهَا خَـٰضِعِينَ

Агар хоҳласак, уларга осмондан аят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.

26:55-оят

وَمَا يَأْتِيهِم مِّن ذِكْرٍ مِّنَ ٱلرَّحْمَـٰنِ مُحْدَثٍ إِلَّا كَانُوا۟ عَنْهُ مُعْرِضِينَ

Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.

26:66-оят

فَقَدْ كَذَّبُوا۟ فَسَيَأْتِيهِمْ أَنۢبَـٰٓؤُا۟ مَا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ

Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.

26:77-оят

أَوَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلْأَرْضِ كَمْ أَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ

Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.

26:88-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.

26:99-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:1010-оят

وَإِذْ نَادَىٰ رَبُّكَ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱئْتِ ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ

Раббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.

26:1111-оят

قَوْمَ فِرْعَوْنَ ۚ أَلَا يَتَّقُونَ

Фиръавн қавмига. қўрқмайдиларми?! « деб нидо қилганини эсла.

26:1212-оят

قَالَ رَبِّ إِنِّىٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ

У: «Эй Раббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.

26:1313-оят

وَيَضِيقُ صَدْرِى وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِى فَأَرْسِلْ إِلَىٰ هَـٰرُونَ

Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.

26:1414-оят

وَلَهُمْ عَلَىَّ ذَنۢبٌ فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ

Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.

26:1515-оят

قَالَ كَلَّا ۖ فَٱذْهَبَا بِـَٔايَـٰتِنَآ ۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ

У зот: «Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг аят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз.

26:1616-оят

فَأْتِيَا فِرْعَوْنَ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Раббул Оламийннинг Расулларимиз.

26:1717-оят

أَنْ أَرْسِلْ مَعَنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ

Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.

26:1818-оят

قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًا وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ

У: «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!

26:1919-оят

وَفَعَلْتَ فَعْلَتَكَ ٱلَّتِى فَعَلْتَ وَأَنتَ مِنَ ٱلْكَـٰفِرِينَ

Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди.

26:2020-оят

قَالَ فَعَلْتُهَآ إِذًا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ

: «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.

26:2121-оят

فَفَرَرْتُ مِنكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ لِى رَبِّى حُكْمًا وَجَعَلَنِى مِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ

Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллаҳ менга ҳикмат берди ва мени Расуллардан қилди.

26:2222-оят

وَتِلْكَ نِعْمَةٌ تَمُنُّهَا عَلَىَّ أَنْ عَبَّدتَّ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ

Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди.

26:2323-оят

قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Фиръавн: «Раббул Оламийн нима?» деди.

26:2424-оят

قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ

У: «Агар англамоқчи бўлсангиз, У осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Раббидир», деди.

26:2525-оят

قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُۥٓ أَلَا تَسْتَمِعُونَ

У атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди.

26:2626-оят

قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ

У: « У зот сизнинг Раббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Раббидир», деди.

26:2727-оят

قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِىٓ أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ

У: «Албатта, сизга юборилган Расулингиз жиннидир», деди.

26:2828-оят

قَالَ رَبُّ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ

У: «У, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Раббидир», деди.

26:2929-оят

قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذْتَ إِلَـٰهًا غَيْرِى لَأَجْعَلَنَّكَ مِنَ ٱلْمَسْجُونِينَ

У: «Агар мендан бошқани илаҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди.

26:3030-оят

قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكَ بِشَىْءٍ مُّبِينٍ

У: «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?!» деди.

26:3131-оят

قَالَ فَأْتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ

У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди.

26:3232-оят

فَأَلْقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ ثُعْبَانٌ مُّبِينٌ

Бас, у асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди.

26:3333-оят

وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِىَ بَيْضَآءُ لِلنَّـٰظِرِينَ

Ва қўлини чиқарди. Банагоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди.

26:3434-оят

قَالَ لِلْمَلَإِ حَوْلَهُۥٓ إِنَّ هَـٰذَا لَسَـٰحِرٌ عَلِيمٌ

У атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.

26:3535-оят

يُرِيدُ أَن يُخْرِجَكُم مِّنْ أَرْضِكُم بِسِحْرِهِۦ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ

У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди.

26:3636-оят

قَالُوٓا۟ أَرْجِهْ وَأَخَاهُ وَٱبْعَثْ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ

Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.

26:3737-оят

يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٍ

Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар.

26:3838-оят

فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَـٰتِ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ

Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар.

26:3939-оят

وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلْ أَنتُم مُّجْتَمِعُونَ

Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?

26:4040-оят

لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُوا۟ هُمُ ٱلْغَـٰلِبِينَ

Ажаб эрмас, устин келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди.

26:4141-оят

فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُوا۟ لِفِرْعَوْنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجْرًا إِن كُنَّا نَحْنُ ٱلْغَـٰلِبِينَ

Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар.

26:4242-оят

قَالَ نَعَمْ وَإِنَّكُمْ إِذًا لَّمِنَ ٱلْمُقَرَّبِينَ

У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди.

26:4343-оят

قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلْقُوا۟ مَآ أَنتُم مُّلْقُونَ

Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.

26:4444-оят

فَأَلْقَوْا۟ حِبَالَهُمْ وَعِصِيَّهُمْ وَقَالُوا۟ بِعِزَّةِ فِرْعَوْنَ إِنَّا لَنَحْنُ ٱلْغَـٰلِبُونَ

Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар.

26:4545-оят

فَأَلْقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ

Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.

26:4646-оят

فَأُلْقِىَ ٱلسَّحَرَةُ سَـٰجِدِينَ

Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.

26:4747-оят

قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Улар дедилар: «Оламлар Раббига иймон келтирдик…

26:4848-оят

رَبِّ مُوسَىٰ وَهَـٰرُونَ

Мусо ва Ҳоруннинг Раббига», дедилар.

26:4949-оят

قَالَ ءَامَنتُمْ لَهُۥ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِى عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحْرَ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَـٰفٍ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ

У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди.

26:5050-оят

قَالُوا۟ لَا ضَيْرَ ۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ

Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Раббимизга қайтгувчимиз.

26:5151-оят

إِنَّا نَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَـٰيَـٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Раббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар.

26:5252-оят

۞ وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِىٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ

Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик.

26:5353-оят

فَأَرْسَلَ فِرْعَوْنُ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ

Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:

26:5454-оят

إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَشِرْذِمَةٌ قَلِيلُونَ

«Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.

26:5555-оят

وَإِنَّهُمْ لَنَا لَغَآئِظُونَ

Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.

26:5656-оят

وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَـٰذِرُونَ

Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб.

26:5757-оят

فَأَخْرَجْنَـٰهُم مِّن جَنَّـٰتٍ وَعُيُونٍ

Бас, Биз уларни боғ-роғлар ва булоқлардан.

26:5858-оят

وَكُنُوزٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ

Хазиналар ва муҳтарам маскандан чиқардик.

26:5959-оят

كَذَٰلِكَ وَأَوْرَثْنَـٰهَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ

Ана шундай. Ўшаларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик.

26:6060-оят

فَأَتْبَعُوهُم مُّشْرِقِينَ

Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.

26:6161-оят

فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدْرَكُونَ

Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.

26:6262-оят

قَالَ كَلَّآ ۖ إِنَّ مَعِىَ رَبِّى سَيَهْدِينِ

У: »Йўқ! Албатта, Раббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур«, деди.

26:6363-оят

فَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضْرِب بِّعَصَاكَ ٱلْبَحْرَ ۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَٱلطَّوْدِ ٱلْعَظِيمِ

Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.

26:6464-оят

وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ ٱلْـَٔاخَرِينَ

Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик.

26:6565-оят

وَأَنجَيْنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجْمَعِينَ

Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.

26:6666-оят

ثُمَّ أَغْرَقْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ

Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.

26:6767-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:6868-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:6969-оят

وَٱتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ إِبْرَٰهِيمَ

Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.

26:7070-оят

إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِۦ مَا تَعْبُدُونَ

Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.

26:7171-оят

قَالُوا۟ نَعْبُدُ أَصْنَامًا فَنَظَلُّ لَهَا عَـٰكِفِينَ

Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар.

26:7272-оят

قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ إِذْ تَدْعُونَ

У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?

26:7373-оят

أَوْ يَنفَعُونَكُمْ أَوْ يَضُرُّونَ

Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.

26:7474-оят

قَالُوا۟ بَلْ وَجَدْنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفْعَلُونَ

Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.

26:7575-оят

قَالَ أَفَرَءَيْتُم مَّا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ

У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!

26:7676-оят

أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلْأَقْدَمُونَ

Сиз ва қадимги оталарингиз?!

26:7777-оят

فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّ لِّىٓ إِلَّا رَبَّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Албатта, Раббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.

26:7878-оят

ٱلَّذِى خَلَقَنِى فَهُوَ يَهْدِينِ

У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидаят қилади ҳам Унинг Ўзи.

26:7979-оят

وَٱلَّذِى هُوَ يُطْعِمُنِى وَيَسْقِينِ

Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.

26:8080-оят

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ

Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.

26:8181-оят

وَٱلَّذِى يُمِيتُنِى ثُمَّ يُحْيِينِ

Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.

26:8282-оят

وَٱلَّذِىٓ أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِى خَطِيٓـَٔتِى يَوْمَ ٱلدِّينِ

Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.

26:8383-оят

رَبِّ هَبْ لِى حُكْمًا وَأَلْحِقْنِى بِٱلصَّـٰلِحِينَ

Эй Раббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.

26:8484-оят

وَٱجْعَل لِّى لِسَانَ صِدْقٍ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ

Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин.

26:8585-оят

وَٱجْعَلْنِى مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ

Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.

26:8686-оят

وَٱغْفِرْ لِأَبِىٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ

Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.

26:8787-оят

وَلَا تُخْزِنِى يَوْمَ يُبْعَثُونَ

Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.

26:8888-оят

يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ

У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.

26:8989-оят

إِلَّا مَنْ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

Магар ким Аллаҳ ҳузурига тоза қалб ила келар,.

26:9090-оят

وَأُزْلِفَتِ ٱلْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ

Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.

26:9191-оят

وَبُرِّزَتِ ٱلْجَحِيمُ لِلْغَاوِينَ

Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.

26:9292-оят

وَقِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ

Ва уларга: »Аллаҳдан ўзга ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!

26:9393-оят

مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلْ يَنصُرُونَكُمْ أَوْ يَنتَصِرُونَ

Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?! « дейилди.

26:9494-оят

فَكُبْكِبُوا۟ فِيهَا هُمْ وَٱلْغَاوُۥنَ

Бас, унга улар, иғвога учганлар.

26:9595-оят

وَجُنُودُ إِبْلِيسَ أَجْمَعُونَ

Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлаб ташландилар.

26:9696-оят

قَالُوا۟ وَهُمْ فِيهَا يَخْتَصِمُونَ

Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар:

26:9797-оят

تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِى ضَلَـٰلٍ مُّبِينٍ

«Аллаҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.

26:9898-оят

إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Чунки сизларни Раббул Оламийнга тенглаштирардик.

26:9999-оят

وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلْمُجْرِمُونَ

Бизни фақат жинаятчилар йўлдан оздирдилар.

26:100100-оят

فَمَا لَنَا مِن شَـٰفِعِينَ

Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.

26:101101-оят

وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٍ

Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.

26:102102-оят

فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак».

26:103103-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:104104-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:105105-оят

كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍ ٱلْمُرْسَلِينَ

Нуҳ қавми Расулларни ёлғончи қилди.

26:106106-оят

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «У зотдан қўрқмайсизми?!

26:107107-оят

إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ

Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.

26:108108-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:109109-оят

وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул Оламийннинг зиммасидадир.

26:110110-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар».

26:111111-оят

۞ قَالُوٓا۟ أَنُؤْمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلْأَرْذَلُونَ

Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар.

26:112112-оят

قَالَ وَمَا عِلْمِى بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ

У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.

26:113113-оят

إِنْ حِسَابُهُمْ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّى ۖ لَوْ تَشْعُرُونَ

Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллаҳнинг зиммасидадир.

26:114114-оят

وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.

26:115115-оят

إِنْ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٌ مُّبِينٌ

Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос».

26:116116-оят

قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمَرْجُومِينَ

Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўлурсан», дедилар.

26:117117-оят

قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوْمِى كَذَّبُونِ

У: «Эй Раббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.

26:118118-оят

فَٱفْتَحْ بَيْنِى وَبَيْنَهُمْ فَتْحًا وَنَجِّنِى وَمَن مَّعِىَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди.

26:119119-оят

فَأَنجَيْنَـٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِى ٱلْفُلْكِ ٱلْمَشْحُونِ

Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.

26:120120-оят

ثُمَّ أَغْرَقْنَا بَعْدُ ٱلْبَاقِينَ

Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.

26:121121-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:122122-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:123123-оят

كَذَّبَتْ عَادٌ ٱلْمُرْسَلِينَ

Од қавми Расулларни ёлғончи қилди.

26:124124-оят

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?!

26:125125-оят

إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ

Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.

26:126126-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:127127-оят

وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул Оламийн зиммасидадир.

26:128128-оят

أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةً تَعْبَثُونَ

Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?

26:129129-оят

وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَ

Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми?.

26:130130-оят

وَإِذَا بَطَشْتُم بَطَشْتُمْ جَبَّارِينَ

Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.

26:131131-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.

26:132132-оят

وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِىٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعْلَمُونَ

Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг.

26:133133-оят

أَمَدَّكُم بِأَنْعَـٰمٍ وَبَنِينَ

У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.

26:134134-оят

وَجَنَّـٰتٍ وَعُيُونٍ

Боғ-роғлар ва булоқлар ила.

26:135135-оят

إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрураман».

26:136136-оят

قَالُوا۟ سَوَآءٌ عَلَيْنَآ أَوَعَظْتَ أَمْ لَمْ تَكُن مِّنَ ٱلْوَٰعِظِينَ

Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир.

26:137137-оят

إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلْأَوَّلِينَ

Бу эскиларнинг одати, холос.

26:138138-оят

وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ

Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар.

26:139139-оят

فَكَذَّبُوهُ فَأَهْلَكْنَـٰهُمْ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Улар уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:140140-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:141141-оят

كَذَّبَتْ ثَمُودُ ٱلْمُرْسَلِينَ

Самуд қавми Расулларни ёлғончи қилди.

26:142142-оят

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَـٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!

26:143143-оят

إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ

Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.

26:144144-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:145145-оят

وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул оламийн зиммасидадир.

26:146146-оят

أَتُتْرَكُونَ فِى مَا هَـٰهُنَآ ءَامِنِينَ

Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!

26:147147-оят

فِى جَنَّـٰتٍ وَعُيُونٍ

Боғ-роғларда, булоқларда?!

26:148148-оят

وَزُرُوعٍ وَنَخْلٍ طَلْعُهَا هَضِيمٌ

Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!

26:149149-оят

وَتَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًا فَـٰرِهِينَ

Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!

26:150150-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:151151-оят

وَلَا تُطِيعُوٓا۟ أَمْرَ ٱلْمُسْرِفِينَ

Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар.

26:152152-оят

ٱلَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ

Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг».

26:153153-оят

قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ

Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.

26:154154-оят

مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا فَأْتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ

Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, аят-мўъжиза келтир», дедилар.

26:155155-оят

قَالَ هَـٰذِهِۦ نَاقَةٌ لَّهَا شِرْبٌ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ

У: «Мана бу туя. Унга сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.

26:156156-оят

وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظِيمٍ

Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди.

26:157157-оят

فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُوا۟ نَـٰدِمِينَ

Бас, уни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.

26:158158-оят

فَأَخَذَهُمُ ٱلْعَذَابُ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:159159-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:160160-оят

كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلِينَ

Лут қавми Расулларни ёлғончи қилди.

26:161161-оят

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!

26:162162-оят

إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ

Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.

26:163163-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:164164-оят

وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул Оламийн зиммасидадир.

26:165165-оят

أَتَأْتُونَ ٱلذُّكْرَانَ مِنَ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!

26:166166-оят

وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمْ رَبُّكُم مِّنْ أَزْوَٰجِكُم ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ عَادُونَ

Ва Раббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз».

26:167167-оят

قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمُخْرَجِينَ

Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўлурсан!» дедилар.

26:168168-оят

قَالَ إِنِّى لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلْقَالِينَ

У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.

26:169169-оят

رَبِّ نَجِّنِى وَأَهْلِى مِمَّا يَعْمَلُونَ

Эй Раббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.

26:170170-оят

فَنَجَّيْنَـٰهُ وَأَهْلَهُۥٓ أَجْمَعِينَ

Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.

26:171171-оят

إِلَّا عَجُوزًا فِى ٱلْغَـٰبِرِينَ

Магар қолгувчилардан бўлган бир кампирга.

26:172172-оят

ثُمَّ دَمَّرْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ

Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.

26:173173-оят

وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَرًا ۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلْمُنذَرِينَ

Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди.

26:174174-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:175175-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:176176-оят

كَذَّبَ أَصْحَـٰبُ لْـَٔيْكَةِ ٱلْمُرْسَلِينَ

Қалин дарахтзор эгалари Расулларни ёлғончи қилдилар.

26:177177-оят

إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلَا تَتَّقُونَ

Ўшанда уларга биродарлари Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми?!

26:178178-оят

إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ

Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.

26:179179-оят

فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ

Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.

26:180180-оят

وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул Оламийн зиммасидадир.

26:181181-оят

۞ أَوْفُوا۟ ٱلْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا۟ مِنَ ٱلْمُخْسِرِينَ

Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.

26:182182-оят

وَزِنُوا۟ بِٱلْقِسْطَاسِ ٱلْمُسْتَقِيمِ

Ва тўғри тарози ила тортинглар.

26:183183-оят

وَلَا تَبْخَسُوا۟ ٱلنَّاسَ أَشْيَآءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ

Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар.

26:184184-оят

وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِى خَلَقَكُمْ وَٱلْجِبِلَّةَ ٱلْأَوَّلِينَ

Сизни ва аввалги наслларни яратган зотдан қўрқинг».

26:185185-оят

قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ

Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан.

26:186186-оят

وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلْكَـٰذِبِينَ

Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биурамиз.

26:187187-оят

فَأَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفًا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ

Агар ростгўйлардан бўлсанг устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар.

26:188188-оят

قَالَ رَبِّىٓ أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ

У: «Раббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди.

26:189189-оят

فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ ٱلظُّلَّةِ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ

Бас, улар уни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди.

26:190190-оят

إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ

Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.

26:191191-оят

وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

26:192192-оят

وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Албатта, у Раббул Оламийннинг туширганидир.

26:193193-оят

نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلْأَمِينُ

Уни Руҳул амийн олиб тушди.

26:194194-оят

عَلَىٰ قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلْمُنذِرِينَ

Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.

26:195195-оят

بِلِسَانٍ عَرَبِىٍّ مُّبِينٍ

Очиқ-ойдин араб тилида.

26:196196-оят

وَإِنَّهُۥ لَفِى زُبُرِ ٱلْأَوَّلِينَ

Албатта, у аввалгиларининг китобларида ҳам бордир.

26:197197-оят

أَوَلَمْ يَكُن لَّهُمْ ءَايَةً أَن يَعْلَمَهُۥ عُلَمَـٰٓؤُا۟ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ

Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари, улар учун аят-далил эмасми?!

26:198198-оят

وَلَوْ نَزَّلْنَـٰهُ عَلَىٰ بَعْضِ ٱلْأَعْجَمِينَ

Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.

26:199199-оят

فَقَرَأَهُۥ عَلَيْهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ مُؤْمِنِينَ

Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, мўмин бўлмас эдилар.

26:200200-оят

كَذَٰلِكَ سَلَكْنَـٰهُ فِى قُلُوبِ ٱلْمُجْرِمِينَ

Биз уни жинаятчилар қалбларига ана шундай йўлладик.

26:201201-оят

لَا يُؤْمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ

Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар.

26:202202-оят

فَيَأْتِيَهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ

Бас, уларга у тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.

26:203203-оят

فَيَقُولُوا۟ هَلْ نَحْنُ مُنظَرُونَ

Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дерлар.

26:204204-оят

أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ

Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!

26:205205-оят

أَفَرَءَيْتَ إِن مَّتَّعْنَـٰهُمْ سِنِينَ

Айтгин-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.

26:206206-оят

ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُوا۟ يُوعَدُونَ

сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.

26:207207-оят

مَآ أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يُمَتَّعُونَ

Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!

26:208208-оят

وَمَآ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ

Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.

26:209209-оят

ذِكْرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَـٰلِمِينَ

Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.

26:210210-оят

وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ ٱلشَّيَـٰطِينُ

Уни шайтонлар олиб тушганлари йўқ.

26:211211-оят

وَمَا يَنۢبَغِى لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ

Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.

26:212212-оят

إِنَّهُمْ عَنِ ٱلسَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ

Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.

26:213213-оят

فَلَا تَدْعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلْمُعَذَّبِينَ

Аллаҳ билан бирга бошқа илаҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. Аллаҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу аятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Расулдек зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.

26:214214-оят

وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ ٱلْأَقْرَبِينَ

Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.

26:215215-оят

وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.

26:216216-оят

فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّى بَرِىٓءٌ مِّمَّا تَعْمَلُونَ

Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.

26:217217-оят

وَتَوَكَّلْ عَلَى ٱلْعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ

Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил

26:218218-оят

ٱلَّذِى يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ

Сени қоим бўлганингда кўрадиган.

26:219219-оят

وَتَقَلُّبَكَ فِى ٱلسَّـٰجِدِينَ

Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни зотга.

26:220220-оят

إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ

Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.

26:221221-оят

هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَـٰطِينُ

Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?

26:222222-оят

تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ

Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.

26:223223-оят

يُلْقُونَ ٱلسَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَـٰذِبُونَ

Улар қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.

26:224224-оят

وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلْغَاوُۥنَ

Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.

26:225225-оят

أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِى كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ

Уларнинг ҳар водийда дайдишини.

26:226226-оят

وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ

Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?

26:227227-оят

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَذَكَرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا وَٱنتَصَرُوا۟ مِنۢ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا۟ ۗ وَسَيَعْلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَىَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллаҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар. Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар.