كَذَّبَتْ ثَمُودُ ٱلْمُرْسَلِينَ
Самуд қавми Расулларни ёлғончи қилди.
كَذَّبَتْ ثَمُودُ ٱلْمُرْسَلِينَ
Самуд қавми Расулларни ёлғончи қилди.
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَـٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ
Албатта, мен сизларга ишончли Расулман.
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَآ أَسْــَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Раббул оламийн зиммасидадир.
أَتُتْرَكُونَ فِى مَا هَـٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
فِى جَنَّـٰتٍ وَعُيُونٍ
Боғ-роғларда, булоқларда?!
وَزُرُوعٍ وَنَخْلٍ طَلْعُهَا هَضِيمٌ
Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!
وَتَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًا فَـٰرِهِينَ
Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллаҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمْرَ ٱلْمُسْرِفِينَ
Ва ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар.
ٱلَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ
Бузғунчилик қиладиган, ислоҳчилик этмайдиганларнинг».
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ
Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا فَأْتِ بِـَٔـايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ
Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, аят-мўъжиза келтир», дедилар.
قَالَ هَـٰذِهِۦ نَاقَةٌ لَّهَا شِرْبٌ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ
У: «Мана бу туя. Унга сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظِيمٍ
Ва унга ёмонлик етказманглар, унда сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди.
فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُواْ نَـٰدِمِينَ
Бас, уни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.
فَأَخَذَهُمُ ٱلْعَذَابُۗ إِنَّ فِى ذَٲلِكَ لَأَيَةًۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда аят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Раббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلِينَ
Лут қавми Расулларни ёлғончи қилди.