أُوْلَـٰٓئِكَ لَهُمْ رِزْقٌ مَّعْلُومٌ
Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
أُوْلَـٰٓئِكَ لَهُمْ رِزْقٌ مَّعْلُومٌ
Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
فَوَٲكِهُۖ وَهُم مُّكْرَمُونَ
Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...
فِى جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Наъийм жаннатларида...
عَلَىٰ سُرُرٍ مُّتَقَـٰبِلِينَ
Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.
يُطَافُ عَلَيْهِم بِكَأْسٍ مِّن مَّعِينِۭ
Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
بَيْضَآءَ لَذَّةٍ لِّلشَّـٰرِبِينَ
Оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.
لَا فِيهَا غَوْلٌ وَلَا هُمْ عَنْهَا يُنزَفُونَ
Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
وَعِندَهُمْ قَـٰصِرَٲتُ ٱلطَّرْفِ عِينٌ
Олдиларида кўзларини тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.
كَأَنَّهُنَّ بَيْضٌ مَّكْنُونٌ
Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَسَآءَلُونَ
Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар.
قَالَ قَآئِلٌ مِّنْهُمْ إِنِّى كَانَ لِى قَرِينٌ
Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди.
يَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلْمُصَدِّقِينَ
У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
أَءِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَدِينُونَ
Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди.
قَالَ هَلْ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ
Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди.
فَٱطَّلَعَ فَرَءَاهُ فِى سَوَآءِ ٱلْجَحِيمِ
Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرْدِينِ
У: «Аллаҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّى لَكُنتُ مِنَ ٱلْمُحْضَرِينَ
Агар Раббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам ҳозир қилинганлардан бўлур эдим.
أَفَمَا نَحْنُ بِمَيِّتِينَ
Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
إِلَّا مَوْتَتَنَا ٱلْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ
Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди.
إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ
Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.