فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلْمُدْحَضِينَ
Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.
فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلْمُدْحَضِينَ
Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди.
فَٱلْتَقَمَهُ ٱلْحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٌ
Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
فَلَوْلَآ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلْمُسَبِّحِينَ
Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди.
لَلَبِثَ فِى بَطْنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ
Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди.
۞ فَنَبَذْنَـٰهُ بِٱلْعَرَآءِ وَهُوَ سَقِيمٌ
Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
وَأَنۢبَتْنَا عَلَيْهِ شَجَرَةً مِّن يَقْطِينٍ
Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
وَأَرْسَلْنَـٰهُ إِلَىٰ مِاْئَةِ أَلْفٍ أَوْ يَزِيدُونَ
Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Расул қилиб юбордик.
فَـَٔـامَنُواْ فَمَتَّعْنَـٰهُمْ إِلَىٰ حِينٍ
Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
فَٱسْتَفْتِهِمْ أَلِرَبِّكَ ٱلْبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلْبَنُونَ
Бас, улардан сўра-чи, Раббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
أَمْ خَلَقْنَا ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ إِنَـٰثًا وَهُمْ شَـٰهِدُونَ
Ёки Биз малоикаларни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми?
أَلَآ إِنَّهُم مِّنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ
Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
وَلَدَ ٱللَّهُ وَإِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ
«Аллаҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
أَصْطَفَى ٱلْبَنَاتِ عَلَى ٱلْبَنِينَ
У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими?
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
Ахир эсламайсизларми?!
أَمْ لَكُمْ سُلْطَـٰنٌ مُّبِينٌ
Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?!
فَأْتُواْ بِكِتَـٰبِكُمْ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ
Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
وَجَعَلُواْ بَيْنَهُۥ وَبَيْنَ ٱلْجِنَّةِ نَسَبًاۚ وَلَقَدْ عَلِمَتِ ٱلْجِنَّةُ إِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ
Ва улар У билан жинлар орасида насаб қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
سُبْحَـٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ
Аллаҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلْمُخْلَصِينَ
Фақат Аллаҳнинг ихлосли бандаларигина.