51. Zariyot surasi

60 oyat · 1/3-sahifa

51:11-oyat

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ وَٱلذَّٲرِيَـٰتِ ذَرْوًا

Чанг тўзитувчи лар билан қасам.

51:22-oyat

فَٱلْحَـٰمِلَـٰتِ وِقْرًا

Юк кўтарувчилар билан қасам.

51:33-oyat

فَٱلْجَـٰرِيَـٰتِ يُسْرًا

Осон юрувчилар билан қасам

51:44-oyat

فَٱلْمُقَسِّمَـٰتِ أَمْرًا

Иш тақсимловчилар билан қасам.

51:55-oyat

إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌ

Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.

51:66-oyat

وَإِنَّ ٱلدِّينَ لَوَٲقِعٌ

Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.

51:77-oyat

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلْحُبُكِ

Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.

51:88-oyat

إِنَّكُمْ لَفِى قَوْلٍ مُّخْتَلِفٍ

Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз.

51:99-oyat

يُؤْفَكُ عَنْهُ مَنْ أُفِكَ

Удан ким бурилса, буриб қўйилур.

51:1010-oyat

قُتِلَ ٱلْخَرَّٲصُونَ

Ёлғончиларга лаънат бўлсин!

51:1111-oyat

ٱلَّذِينَ هُمْ فِى غَمْرَةٍ سَاهُونَ

Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.

51:1212-oyat

يَسْــَٔلُونَ أَيَّانَ يَوْمُ ٱلدِّينِ

Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар.

51:1313-oyat

يَوْمَ هُمْ عَلَى ٱلنَّارِ يُفْتَنُونَ

Бу кунда улар оловда азобланурлар.

51:1414-oyat

ذُوقُواْ فِتْنَتَكُمْ هَـٰذَا ٱلَّذِى كُنتُم بِهِۦ تَسْتَعْجِلُونَ

«Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу».

51:1515-oyat

إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى جَنَّـٰتٍ وَعُيُونٍ

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.

51:1616-oyat

ءَاخِذِينَ مَآ ءَاتَـٰهُمْ رَبُّهُمْ‌ۚ إِنَّهُمْ كَانُواْ قَبْلَ ذَٲلِكَ مُحْسِنِينَ

Раббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.

51:1717-oyat

كَانُواْ قَلِيلاً مِّنَ ٱلَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ

Улар кечалари оз ухлар эдилар.

51:1818-oyat

وَبِٱلْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.

51:1919-oyat

وَفِىٓ أَمْوَٲلِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّآئِلِ وَٱلْمَحْرُومِ

Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.

51:2020-oyat

وَفِى ٱلْأَرْضِ ءَايَـٰتٌ لِّلْمُوقِنِينَ

Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.