52. Tur surasi

49 oyat · 1/3-sahifa

52:11-oyat

وَٱلطُّورِ

Тур билан қасам.

52:22-oyat

وَكِتَـٰبٍ مَّسْطُورٍ

Сатрланган китоб билан қасам.

52:33-oyat

فِى رَقٍّ مَّنشُورٍ

Ёйилган терига.

52:44-oyat

وَٱلْبَيْتِ ٱلْمَعْمُورِ

Ва обод уй билан қасам.

52:55-oyat

وَٱلسَّقْفِ ٱلْمَرْفُوعِ

Ва кўтарилган билан шифт қасам.

52:66-oyat

وَٱلْبَحْرِ ٱلْمَسْجُورِ

Ва тўлган денгиз билан қасам.

52:77-oyat

إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٲقِعٌ

Албатта, Раббинг азоби рўй беражак.

52:88-oyat

مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٍ

Уни ҳеч бир қайтарувчи йўқдир.

52:99-oyat

يَوْمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوْرًا

У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.

52:1010-oyat

وَتَسِيرُ ٱلْجِبَالُ سَيْرًا

Ва тоғлар сайр этиб юрур.

52:1111-oyat

فَوَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ

Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!

52:1212-oyat

ٱلَّذِينَ هُمْ فِى خَوْضٍ يَلْعَبُونَ

шўнғиб ўйнайдиганларга!

52:1313-oyat

يَوْمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا

У кунда жаҳаннам ўтига итарилурлар.

52:1414-oyat

هَـٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِى كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ

Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўладир!

52:1515-oyat

أَفَسِحْرٌ هَـٰذَآ أَمْ أَنتُمْ لَا تُبْصِرُونَ

Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!

52:1616-oyat

ٱصْلَوْهَا فَٱصْبِرُوٓاْ أَوْ لَا تَصْبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيْكُمْ‌ۖ إِنَّمَا تُجْزَوْنَ مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми - барибир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини олурсизлар, холос.

52:1717-oyat

إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى جَنَّـٰتٍ وَنَعِيمٍ

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.

52:1818-oyat

فَـٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَـٰهُمْ رَبُّهُمْ وَوَقَـٰهُمْ رَبُّهُمْ عَذَابَ ٱلْجَحِيمِ

Раббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Раббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.

52:1919-oyat

كُلُواْ وَٱشْرَبُواْ هَنِيٓـــَٔۢا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

Енглар, ичинглар, ош бўлсин.қилган амалларингиз учундир.

52:2020-oyat

مُتَّكِــِٔينَ عَلَىٰ سُرُرٍ مَّصْفُوفَةٍ‌ۖ وَزَوَّجْنَـٰهُم بِحُورٍ عِينٍ

Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.