53. Нажм сураси

62 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

53:11-оят

وَٱلنَّجْمِ إِذَا هَوَىٰ

Ботаётган юлдуз билан қасам.

53:22-оят

مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَىٰ

Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ.

53:33-оят

وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلْهَوَىٰٓ

У ҳаводан нутқ қилмас.

53:44-оят

إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْىٌ يُوحَىٰ

У ваҳийдан ўзга нарса эмас.

53:55-оят

عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلْقُوَىٰ

Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди.

53:66-оят

ذُو مِرَّةٍ فَٱسْتَوَىٰ

Миррат эгаси. Бас кўтарилди.

53:77-оят

وَهُوَ بِٱلْأُفُقِ ٱلْأَعْلَىٰ

Ва у олий уфқда эди.

53:88-оят

ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ

Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди.

53:99-оят

فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَىٰ

Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.

53:1010-оят

فَأَوْحَىٰٓ إِلَىٰ عَبْدِهِۦ مَآ أَوْحَىٰ

Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди.

53:1111-оят

مَا كَذَبَ ٱلْفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ

Қалб кўрганини ёлғонга чиқармади.

53:1212-оят

أَفَتُمَـٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ

У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми?!

53:1313-оят

وَلَقَدْ رَءَاهُ نَزْلَةً أُخْرَىٰ

Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди.

53:1414-оят

عِندَ سِدْرَةِ ٱلْمُنتَهَىٰ

Тугаш дарахти олдида.

53:1515-оят

عِندَهَا جَنَّةُ ٱلْمَأْوَىٰٓ

Унинг ҳузурида маъво жаннати бор.

53:1616-оят

إِذْ يَغْشَى ٱلسِّدْرَةَ مَا يَغْشَىٰ

Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди.

53:1717-оят

مَا زَاغَ ٱلْبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ

Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам.

53:1818-оят

لَقَدْ رَأَىٰ مِنْ ءَايَـٰتِ رَبِّهِ ٱلْكُبْرَىٰٓ

Дарҳақиқат, Ўз Раббисининг улкан белгиларидан кўрди.

53:1919-оят

أَفَرَءَيْتُمُ ٱللَّـٰتَ وَٱلْعُزَّىٰ

Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми?

53:2020-оят

وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلْأُخْرَىٰٓ

Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам?

53:2121-оят

أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلْأُنثَىٰ

Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми?

53:2222-оят

تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَىٰٓ

Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку!

53:2323-оят

إِنْ هِىَ إِلَّآ أَسْمَآءٌ سَمَّيْتُمُوهَآ أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَـٰنٍ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهْوَى ٱلْأَنفُسُ ۖ وَلَقَدْ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلْهُدَىٰٓ

Улар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллаҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. Улар Раббиларидан ҳидаят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.

53:2424-оят

أَمْ لِلْإِنسَـٰنِ مَا تَمَنَّىٰ

Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми?

53:2525-оят

فَلِلَّهِ ٱلْـَٔاخِرَةُ وَٱلْأُولَىٰ

Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллаҳникидир.

53:2626-оят

۞ وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ لَا تُغْنِى شَفَـٰعَتُهُمْ شَيْـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعْدِ أَن يَأْذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرْضَىٰٓ

Осмонларда қанчадан-қанча малоикалар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллаҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берсагина.

53:2727-оят

إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ تَسْمِيَةَ ٱلْأُنثَىٰ

Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар малоикаларни аёл номи билан номларлар.

53:2828-оят

وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنْ عِلْمٍ ۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ ۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغْنِى مِنَ ٱلْحَقِّ شَيْـًٔا

Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас.

53:2929-оят

فَأَعْرِضْ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ إِلَّا ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا

Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир.

53:3030-оят

ذَٰلِكَ مَبْلَغُهُم مِّنَ ٱلْعِلْمِ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱهْتَدَىٰ

Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Раббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидаятдагиларни ҳам билгувчидир.

53:3131-оят

وَلِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ لِيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَسَـٰٓـُٔوا۟ بِمَا عَمِلُوا۟ وَيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَحْسَنُوا۟ بِٱلْحُسْنَى

Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллаҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзалила мукофотлар.

53:3232-оят

ٱلَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَـٰٓئِرَ ٱلْإِثْمِ وَٱلْفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلْمَغْفِرَةِ ۚ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِى بُطُونِ أُمَّهَـٰتِكُمْ ۖ فَلَا تُزَكُّوٓا۟ أَنفُسَكُمْ ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ

Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Раббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир.

53:3333-оят

أَفَرَءَيْتَ ٱلَّذِى تَوَلَّىٰ

Юз ўгириб кетганни кўрмадингми?!

53:3434-оят

وَأَعْطَىٰ قَلِيلًا وَأَكْدَىٰٓ

У озгина берди ва тўхтатди.

53:3535-оят

أَعِندَهُۥ عِلْمُ ٱلْغَيْبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ

Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?!

53:3636-оят

أَمْ لَمْ يُنَبَّأْ بِمَا فِى صُحُفِ مُوسَىٰ

Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими?

53:3737-оят

وَإِبْرَٰهِيمَ ٱلَّذِى وَفَّىٰٓ

Ва вафо қилган Иброҳимнинг?

53:3838-оят

أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ

«Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас.

53:3939-оят

وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَـٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ

Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ.

53:4040-оят

وَأَنَّ سَعْيَهُۥ سَوْفَ يُرَىٰ

Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар.

53:4141-оят

ثُمَّ يُجْزَىٰهُ ٱلْجَزَآءَ ٱلْأَوْفَىٰ

Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб.

53:4242-оят

وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلْمُنتَهَىٰ

Ва, албатта, интиҳо Раббинг ҳузуридадир.

53:4343-оят

وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضْحَكَ وَأَبْكَىٰ

Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи.

53:4444-оят

وَأَنَّهُۥ هُوَ أَمَاتَ وَأَحْيَا

Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи.

53:4545-оят

وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوْجَيْنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلْأُنثَىٰ

Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи.

53:4646-оят

مِن نُّطْفَةٍ إِذَا تُمْنَىٰ

Нутфадан, оқиб тушганда.

53:4747-оят

وَأَنَّ عَلَيْهِ ٱلنَّشْأَةَ ٱلْأُخْرَىٰ

Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи.

53:4848-оят

وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغْنَىٰ وَأَقْنَىٰ

Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи.

53:4949-оят

وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعْرَىٰ

Ва, албатта Шеъронинг Раббиси ҳам Унинг Ўзи.

53:5050-оят

وَأَنَّهُۥٓ أَهْلَكَ عَادًا ٱلْأُولَىٰ

Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.

53:5151-оят

وَثَمُودَا۟ فَمَآ أَبْقَىٰ

Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.

53:5252-оят

وَقَوْمَ نُوحٍ مِّن قَبْلُ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ هُمْ أَظْلَمَ وَأَطْغَىٰ

Ва бундан олдин Нуҳ қавмини. Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.

53:5353-оят

وَٱلْمُؤْتَفِكَةَ أَهْوَىٰ

Ва тўнтарилганни қулатган.

53:5454-оят

فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ

Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди.

53:5555-оят

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ

Шундай экан, Раббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?

53:5656-оят

هَـٰذَا نَذِيرٌ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلْأُولَىٰٓ

Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир.

53:5757-оят

أَزِفَتِ ٱلْـَٔازِفَةُ

Яқинлашувчи яқинлашди.

53:5858-оят

لَيْسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ

Уни Аллаҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ.

53:5959-оят

أَفَمِنْ هَـٰذَا ٱلْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ

Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?

53:6060-оят

وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ

Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?

53:6161-оят

وَأَنتُمْ سَـٰمِدُونَ

Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.

53:6262-оят

فَٱسْجُدُوا۟ لِلَّهِ وَٱعْبُدُوا۟ ۩

Бас, ллаҳга сажда ва ибодат қилинглар.