54. Қамар сураси

55 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

54:11-оят

ٱقْتَرَبَتِ ٱلسَّاعَةُ وَٱنشَقَّ ٱلْقَمَرُ

Соат яқинлашди ва ой бўлинди.

54:22-оят

وَإِن يَرَوْا۟ ءَايَةً يُعْرِضُوا۟ وَيَقُولُوا۟ سِحْرٌ مُّسْتَمِرٌّ

Агар бир аят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.

54:33-оят

وَكَذَّبُوا۟ وَٱتَّبَعُوٓا۟ أَهْوَآءَهُمْ ۚ وَكُلُّ أَمْرٍ مُّسْتَقِرٌّ

Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.

54:44-оят

وَلَقَدْ جَآءَهُم مِّنَ ٱلْأَنۢبَآءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ

Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.

54:55-оят

حِكْمَةٌۢ بَـٰلِغَةٌ ۖ فَمَا تُغْنِ ٱلنُّذُرُ

етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.

54:66-оят

فَتَوَلَّ عَنْهُمْ ۘ يَوْمَ يَدْعُ ٱلدَّاعِ إِلَىٰ شَىْءٍ نُّكُرٍ

Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.

54:77-оят

خُشَّعًا أَبْصَـٰرُهُمْ يَخْرُجُونَ مِنَ ٱلْأَجْدَاثِ كَأَنَّهُمْ جَرَادٌ مُّنتَشِرٌ

Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.

54:88-оят

مُّهْطِعِينَ إِلَى ٱلدَّاعِ ۖ يَقُولُ ٱلْكَـٰفِرُونَ هَـٰذَا يَوْمٌ عَسِرٌ

Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кафирлар, бу қийин кун-ку, дерлар.

54:99-оят

۞ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا۟ عَبْدَنَا وَقَالُوا۟ مَجْنُونٌ وَٱزْدُجِرَ

Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди. Ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.

54:1010-оят

فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ

Бас, у Раббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.

54:1111-оят

فَفَتَحْنَآ أَبْوَٰبَ ٱلسَّمَآءِ بِمَآءٍ مُّنْهَمِرٍ

Осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.

54:1212-оят

وَفَجَّرْنَا ٱلْأَرْضَ عُيُونًا فَٱلْتَقَى ٱلْمَآءُ عَلَىٰٓ أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ

Ва ердан отилтириб, булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.

54:1313-оят

وَحَمَلْنَـٰهُ عَلَىٰ ذَاتِ أَلْوَٰحٍ وَدُسُرٍ

Ва уни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.

54:1414-оят

تَجْرِى بِأَعْيُنِنَا جَزَآءً لِّمَن كَانَ كُفِرَ

У инкор қилинган шахсга мукофот бўлиб, Бизнинг инаятимиз ила юрадир.

54:1515-оят

وَلَقَد تَّرَكْنَـٰهَآ ءَايَةً فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Ва уни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?

54:1616-оят

فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِى وَنُذُرِ

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

54:1717-оят

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا ٱلْقُرْءَانَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Дарҳақиқат, Биз Қуръанни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

54:1818-оят

كَذَّبَتْ عَادٌ فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِى وَنُذُرِ

Од ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?

54:1919-оят

إِنَّآ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا صَرْصَرًا فِى يَوْمِ نَحْسٍ مُّسْتَمِرٍّ

Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик.

54:2020-оят

تَنزِعُ ٱلنَّاسَ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ مُّنقَعِرٍ

У одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпоргандек, узиб-учириб ташларди.

54:2121-оят

فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِى وَنُذُرِ

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

54:2222-оят

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا ٱلْقُرْءَانَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Дарҳақиқат, Биз Қуръанни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

54:2323-оят

كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِٱلنُّذُرِ

Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.

54:2424-оят

فَقَالُوٓا۟ أَبَشَرًا مِّنَّا وَٰحِدًا نَّتَّبِعُهُۥٓ إِنَّآ إِذًا لَّفِى ضَلَـٰلٍ وَسُعُرٍ

Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.

54:2525-оят

أَءُلْقِىَ ٱلذِّكْرُ عَلَيْهِ مِنۢ بَيْنِنَا بَلْ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٌ

Бизларнинг орамиздан унга зикр туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.

54:2626-оят

سَيَعْلَمُونَ غَدًا مَّنِ ٱلْكَذَّابُ ٱلْأَشِرُ

Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.

54:2727-оят

إِنَّا مُرْسِلُوا۟ ٱلنَّاقَةِ فِتْنَةً لَّهُمْ فَٱرْتَقِبْهُمْ وَٱصْطَبِرْ

Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.

54:2828-оят

وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ ٱلْمَآءَ قِسْمَةٌۢ بَيْنَهُمْ ۖ كُلُّ شِرْبٍ مُّحْتَضَرٌ

Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга ҳозир бўлинар.

54:2929-оят

فَنَادَوْا۟ صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَىٰ فَعَقَرَ

Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У тутди ва сўйиб юборди.

54:3030-оят

فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِى وَنُذُرِ

Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

54:3131-оят

إِنَّآ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ صَيْحَةً وَٰحِدَةً فَكَانُوا۟ كَهَشِيمِ ٱلْمُحْتَظِرِ

Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

54:3232-оят

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا ٱلْقُرْءَانَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Дарҳақиқат, Биз Қуръанни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

54:3333-оят

كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍۭ بِٱلنُّذُرِ

Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

54:3434-оят

إِنَّآ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ حَاصِبًا إِلَّآ ءَالَ لُوطٍ ۖ نَّجَّيْنَـٰهُم بِسَحَرٍ

Албатта, Биз уларнинг устига бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

54:3535-оят

نِّعْمَةً مِّنْ عِندِنَا ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِى مَن شَكَرَ

Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

54:3636-оят

وَلَقَدْ أَنذَرَهُم بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا۟ بِٱلنُّذُرِ

Дарҳақиқат, у уларни Бизнинг тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

54:3737-оят

وَلَقَدْ رَٰوَدُوهُ عَن ضَيْفِهِۦ فَطَمَسْنَآ أَعْيُنَهُمْ فَذُوقُوا۟ عَذَابِى وَنُذُرِ

Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

54:3838-оят

وَلَقَدْ صَبَّحَهُم بُكْرَةً عَذَابٌ مُّسْتَقِرٌّ

Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

54:3939-оят

فَذُوقُوا۟ عَذَابِى وَنُذُرِ

Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!

54:4040-оят

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا ٱلْقُرْءَانَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Дарҳақиқат, Биз Қуръанни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

54:4141-оят

وَلَقَدْ جَآءَ ءَالَ فِرْعَوْنَ ٱلنُّذُرُ

Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.

54:4242-оят

كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذْنَـٰهُمْ أَخْذَ عَزِيزٍ مُّقْتَدِرٍ

Улар Бизнинг аятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

54:4343-оят

أَكُفَّارُكُمْ خَيْرٌ مِّنْ أُو۟لَـٰٓئِكُمْ أَمْ لَكُم بَرَآءَةٌ فِى ٱلزُّبُرِ

Сизнинг кафирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!

54:4444-оят

أَمْ يَقُولُونَ نَحْنُ جَمِيعٌ مُّنتَصِرٌ

Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!

54:4545-оят

سَيُهْزَمُ ٱلْجَمْعُ وَيُوَلُّونَ ٱلدُّبُرَ

У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

54:4646-оят

بَلِ ٱلسَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَٱلسَّاعَةُ أَدْهَىٰ وَأَمَرُّ

Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соатдир. Ва соат улканроқ ва аччиқроқдир.

54:4747-оят

إِنَّ ٱلْمُجْرِمِينَ فِى ضَلَـٰلٍ وَسُعُرٍ

Албатта, жинаяткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.

54:4848-оят

يَوْمَ يُسْحَبُونَ فِى ٱلنَّارِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ ذُوقُوا۟ مَسَّ سَقَرَ

Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!».

54:4949-оят

إِنَّا كُلَّ شَىْءٍ خَلَقْنَـٰهُ بِقَدَرٍ

Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.

54:5050-оят

وَمَآ أَمْرُنَآ إِلَّا وَٰحِدَةٌ كَلَمْحٍۭ بِٱلْبَصَرِ

Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур.

54:5151-оят

وَلَقَدْ أَهْلَكْنَآ أَشْيَاعَكُمْ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ

Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчи борми ўзи?!

54:5252-оят

وَكُلُّ شَىْءٍ فَعَلُوهُ فِى ٱلزُّبُرِ

Ва уларнинг ҳар бир иши китоблардадир.

54:5353-оят

وَكُلُّ صَغِيرٍ وَكَبِيرٍ مُّسْتَطَرٌ

Ҳар бир кичигу катта сатрлангандир.

54:5454-оят

إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى جَنَّـٰتٍ وَنَهَرٍ

Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда.

54:5555-оят

فِى مَقْعَدِ صِدْقٍ عِندَ مَلِيكٍ مُّقْتَدِرٍۭ

Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар.