69. Ҳаққа сураси

52 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

69:11-оят

ٱلْحَآقَّةُ

Ал-Ҳааққаҳ.

69:22-оят

مَا ٱلْحَآقَّةُ

Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?!

69:33-оят

وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا ٱلْحَآقَّةُ

Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?!

69:44-оят

كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌۢ بِٱلْقَارِعَةِ

Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди.

69:55-оят

فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُوا۟ بِٱلطَّاغِيَةِ

Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди.

69:66-оят

وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا۟ بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ

Ва аммо Од қаттиқ шамол билан ҳалок қилиндилар.

69:77-оят

سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍ وَثَمَـٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًا فَتَرَى ٱلْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَىٰ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍ

У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.

69:88-оят

فَهَلْ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٍ

Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми?

69:99-оят

وَجَآءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُۥ وَٱلْمُؤْتَفِكَـٰتُ بِٱلْخَاطِئَةِ

Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.

69:1010-оят

فَعَصَوْا۟ رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَّابِيَةً

Бас, улар Раббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.

69:1111-оят

إِنَّا لَمَّا طَغَا ٱلْمَآءُ حَمَلْنَـٰكُمْ فِى ٱلْجَارِيَةِ

Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.

69:1212-оят

لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَآ أُذُنٌ وَٰعِيَةٌ

Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун.

69:1313-оят

فَإِذَا نُفِخَ فِى ٱلصُّورِ نَفْخَةٌ وَٰحِدَةٌ

Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса...

69:1414-оят

وَحُمِلَتِ ٱلْأَرْضُ وَٱلْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَٰحِدَةً

Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...

69:1515-оят

فَيَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ ٱلْوَاقِعَةُ

Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.

69:1616-оят

وَٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَهِىَ يَوْمَئِذٍ وَاهِيَةٌ

Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у беҳолдир.

69:1717-оят

وَٱلْمَلَكُ عَلَىٰٓ أَرْجَآئِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍ ثَمَـٰنِيَةٌ

Ва малоикалар унинг атрофида ва ўша кунда Раббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир.

69:1818-оят

يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ

Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.

69:1919-оят

فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقْرَءُوا۟ كِتَـٰبِيَهْ

Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...

69:2020-оят

إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَـٰقٍ حِسَابِيَهْ

Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир.

69:2121-оят

فَهُوَ فِى عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ

Бас, у розилик ҳаётидадир.

69:2222-оят

فِى جَنَّةٍ عَالِيَةٍ

Олий жаннатдадир.

69:2323-оят

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ

Унинг мевалари яқиндир.

69:2424-оят

كُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ هَنِيٓـًٔۢا بِمَآ أَسْلَفْتُمْ فِى ٱلْأَيَّامِ ٱلْخَالِيَةِ

Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.

69:2525-оят

وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِشِمَالِهِۦ فَيَقُولُ يَـٰلَيْتَنِى لَمْ أُوتَ كِتَـٰبِيَهْ

Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.

69:2626-оят

وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ

Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди.

69:2727-оят

يَـٰلَيْتَهَا كَانَتِ ٱلْقَاضِيَةَ

Қани охиргиси бўлса эди.

69:2828-оят

مَآ أَغْنَىٰ عَنِّى مَالِيَهْ ۜ

Молу мулким мени сақлаб қола олмади.

69:2929-оят

هَلَكَ عَنِّى سُلْطَـٰنِيَهْ

Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир.

69:3030-оят

خُذُوهُ فَغُلُّوهُ

Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!

69:3131-оят

ثُمَّ ٱلْجَحِيمَ صَلُّوهُ

Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!

69:3232-оят

ثُمَّ فِى سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَٱسْلُكُوهُ

Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!

69:3333-оят

إِنَّهُۥ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ ٱلْعَظِيمِ

Чунки у улуғ Аллаҳга иймон келтирмаган эди.

69:3434-оят

وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ

Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.

69:3535-оят

فَلَيْسَ لَهُ ٱلْيَوْمَ هَـٰهُنَا حَمِيمٌ

Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.

69:3636-оят

وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ

Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.

69:3737-оят

لَّا يَأْكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلْخَـٰطِـُٔونَ

Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.

69:3838-оят

فَلَآ أُقْسِمُ بِمَا تُبْصِرُونَ

Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.

69:3939-оят

وَمَا لَا تُبْصِرُونَ

Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.

69:4040-оят

إِنَّهُۥ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ

Албатта у карамли Расулнинг сўзидир.

69:4141-оят

وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تُؤْمِنُونَ

Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар.

69:4242-оят

وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تَذَكَّرُونَ

Ва фолбиннинг ҳам сўзи эмас. Сизлар жуда оз эсларсизлар.

69:4343-оят

تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ

Оламлар Раббисидан туширилгандир.

69:4444-оят

وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ ٱلْأَقَاوِيلِ

Ва агар у Бизнинг баъзи ёлғон сўзларни тўқиса.

69:4545-оят

لَأَخَذْنَا مِنْهُ بِٱلْيَمِينِ

Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз.

69:4646-оят

ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ ٱلْوَتِينَ

Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз.

69:4747-оят

فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَـٰجِزِينَ

Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас.

69:4848-оят

وَإِنَّهُۥ لَتَذْكِرَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ

Ва, албатта, у тақводорлар учун эслатмадир.

69:4949-оят

وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ

Ва, албата, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз.

69:5050-оят

وَإِنَّهُۥ لَحَسْرَةٌ عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ

Ва албатта у кафирлар учун ҳасратдир.

69:5151-оят

وَإِنَّهُۥ لَحَقُّ ٱلْيَقِينِ

Ва албатта у шубҳасиз ҳақиқатдир.

69:5252-оят

فَسَبِّحْ بِٱسْمِ رَبِّكَ ٱلْعَظِيمِ

Бас, улуғ Раббингнинг исмини поклаб ёд эт.