74. Муддассир сураси

56 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

74:11-оят

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُدَّثِّرُ

Эй бурканиб ётган!

74:22-оят

قُمْ فَأَنذِرْ

Тур ва огоҳлантир!

74:33-оят

وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ

Ва Раббингни улуғла!

74:44-оят

وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ

Ва кийимингни покла!

74:55-оят

وَٱلرُّجْزَ فَٱهْجُرْ

Ва азобдан четлан!

74:66-оят

وَلَا تَمْنُن تَسْتَكْثِرُ

Ва кўпқилган бўлсанг ҳам, миннат қилма!

74:77-оят

وَلِرَبِّكَ فَٱصْبِرْ

Ва Раббинг учун сабр қил!

74:88-оят

فَإِذَا نُقِرَ فِى ٱلنَّاقُورِ

Ва қачонки дудга пуфланса.

74:99-оят

فَذَٰلِكَ يَوْمَئِذٍ يَوْمٌ عَسِيرٌ

Ўшал кун, қийин кундир.

74:1010-оят

عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ غَيْرُ يَسِيرٍ

У кафирларга осон эмасдир.

74:1111-оят

ذَرْنِى وَمَنْ خَلَقْتُ وَحِيدًا

Мени, Ўзим якка яратган кимса бидан қўйиб қўй.

74:1212-оят

وَجَعَلْتُ لَهُۥ مَالًا مَّمْدُودًا

Ва унга кўплаб молу дунё.

74:1313-оят

وَبَنِينَ شُهُودًا

Ва ҳозиру нозир фарзандлар бериб қўйдим.

74:1414-оят

وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمْهِيدًا

Ва унга осонлаштириб қўйдим.

74:1515-оят

ثُمَّ يَطْمَعُ أَنْ أَزِيدَ

Сўнгра, яна зиёда қилишимни тамаъ қиладир.

74:1616-оят

كَلَّآ ۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِـَٔايَـٰتِنَا عَنِيدًا

Йўқ! Чунки, у Бизнинг аятларимизга саркаш эди.

74:1717-оят

سَأُرْهِقُهُۥ صَعُودًا

Тезда уни машаққатли чиқишла ҳоритарман.

74:1818-оят

إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ

Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.

74:1919-оят

فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ

Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди!

74:2020-оят

ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ

Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалаб кўрди.

74:2121-оят

ثُمَّ نَظَرَ

Сўнгра назар солди.

74:2222-оят

ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ

Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди.

74:2323-оят

ثُمَّ أَدْبَرَ وَٱسْتَكْبَرَ

Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди.

74:2424-оят

فَقَالَ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌ يُؤْثَرُ

Бас, бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас.

74:2525-оят

إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا قَوْلُ ٱلْبَشَرِ

Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас, деди.

74:2626-оят

سَأُصْلِيهِ سَقَرَ

Тезда уни сақарга киритаман.

74:2727-оят

وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا سَقَرُ

Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?

74:2828-оят

لَا تُبْقِى وَلَا تَذَرُ

У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.

74:2929-оят

لَوَّاحَةٌ لِّلْبَشَرِ

У терини кўп куйдирувчидир.

74:3030-оят

عَلَيْهَا تِسْعَةَ عَشَرَ

Унинг устида ўн тўққизта бордир.

74:3131-оят

وَمَا جَعَلْنَآ أَصْحَـٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَـٰٓئِكَةً ۙ وَمَا جَعَلْنَا عِدَّتَهُمْ إِلَّا فِتْنَةً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِيَسْتَيْقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَيَزْدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِيمَـٰنًا ۙ وَلَا يَرْتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْمُؤْمِنُونَ ۙ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ وَٱلْكَـٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَـٰذَا مَثَلًا ۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِى مَن يَشَآءُ ۚ وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ ۚ وَمَا هِىَ إِلَّا ذِكْرَىٰ لِلْبَشَرِ

Дўзах соҳибларини малоикалардан қилганимиз ва уларнинг адади ҳам фақат кафирларни санаш учундир. Китоб берилганлар ишонч ҳосил қилишлари учундир. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учундир. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учундир ва қалбларида касали борлар ва кафирлар, Аллаҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи, дейишлари учундир. Шундоқ қилиб Аллаҳ хоҳлаган кимсани адаштирадир ва хоҳлаган кимсани ҳидаятга соладир. Раббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир.

74:3232-оят

كَلَّا وَٱلْقَمَرِ

Йўқ! Ой билан қасам.

74:3333-оят

وَٱلَّيْلِ إِذْ أَدْبَرَ

Ва чекинаётган тун билан қасам.

74:3434-оят

وَٱلصُّبْحِ إِذَآ أَسْفَرَ

Ва ёришаётган тонг билан қасам.

74:3535-оят

إِنَّهَا لَإِحْدَى ٱلْكُبَرِ

Албатта у улкан ларнинг биридир.

74:3636-оят

نَذِيرًا لِّلْبَشَرِ

Башарият учун огоҳлантирувчидир.

74:3737-оят

لِمَن شَآءَ مِنكُمْ أَن يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ

Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир.

74:3838-оят

كُلُّ نَفْسٍۭ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ

Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир.

74:3939-оят

إِلَّآ أَصْحَـٰبَ ٱلْيَمِينِ

Магар ўнг тараф соҳиблари мустаснодир.

74:4040-оят

فِى جَنَّـٰتٍ يَتَسَآءَلُونَ

Улар жаннатларда сўрарлар.

74:4141-оят

عَنِ ٱلْمُجْرِمِينَ

Гуноҳкорлардан.

74:4242-оят

مَا سَلَكَكُمْ فِى سَقَرَ

Сизларни дўзахга нима киритди?

74:4343-оят

قَالُوا۟ لَمْ نَكُ مِنَ ٱلْمُصَلِّينَ

Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.

74:4444-оят

وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ ٱلْمِسْكِينَ

Ва мискинларга таом бермаган эдик.

74:4545-оят

وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلْخَآئِضِينَ

Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик.

74:4646-оят

وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ ٱلدِّينِ

Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик.

74:4747-оят

حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلْيَقِينُ

Токи бизга ўлим келгунича», дерлар.

74:4848-оят

فَمَا تَنفَعُهُمْ شَفَـٰعَةُ ٱلشَّـٰفِعِينَ

Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермас.

74:4949-оят

فَمَا لَهُمْ عَنِ ٱلتَّذْكِرَةِ مُعْرِضِينَ

Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўрирурлар?!

74:5050-оят

كَأَنَّهُمْ حُمُرٌ مُّسْتَنفِرَةٌ

Худди қаттиқ қўрққан эшаклар.

74:5151-оят

فَرَّتْ مِن قَسْوَرَةٍۭ

Арслондан қочгани каби.

74:5252-оят

بَلْ يُرِيدُ كُلُّ ٱمْرِئٍ مِّنْهُمْ أَن يُؤْتَىٰ صُحُفًا مُّنَشَّرَةً

Балки улардан ҳар бири ўзига нашр қилинган саҳифалар берилишини ирода қиладир.

74:5353-оят

كَلَّا ۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلْـَٔاخِرَةَ

Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар.

74:5454-оят

كَلَّآ إِنَّهُۥ تَذْكِرَةٌ

Йўқ! Албатта у эслатмадир.

74:5555-оят

فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ

Бас, ким хоҳласа уни эслайдир.

74:5656-оят

وَمَا يَذْكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ ۚ هُوَ أَهْلُ ٱلتَّقْوَىٰ وَأَهْلُ ٱلْمَغْفِرَةِ

Ва фақат Аллаҳ хоҳласагина эслайдилар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир.