78. Наба сураси

40 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

78:11-оят

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ

Нима ҳақида сўрашади?

78:22-оят

عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلْعَظِيمِ

Улкан, муҳим хабар ҳақида.

78:33-оят

ٱلَّذِى هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ

Шундай хабарки, улар унинг ҳақида ихтилоф қиларлар.

78:44-оят

كَلَّا سَيَعْلَمُونَ

Йўқ! Улар тезда биларлар!

78:55-оят

ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ

Яна йўқ! Улар тезда биларлар!

78:66-оят

أَلَمْ نَجْعَلِ ٱلْأَرْضَ مِهَـٰدًا

Ерни тўшаб қўймадикми?

78:77-оят

وَٱلْجِبَالَ أَوْتَادًا

Ва тоғларни қозиқ.

78:88-оят

وَخَلَقْنَـٰكُمْ أَزْوَٰجًا

Ва сизларни жуфт қилиб яратдик.

78:99-оят

وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا

Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.

78:1010-оят

وَجَعَلْنَا ٱلَّيْلَ لِبَاسًا

Ва кечасини либос қилиб қўйдик.

78:1111-оят

وَجَعَلْنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشًا

Ва кундузни тириклик қилдик.

78:1212-оят

وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعًا شِدَادًا

Тепаларнгизга етти мустаҳкамни бино қилдик.

78:1313-оят

وَجَعَلْنَا سِرَاجًا وَهَّاجًا

Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.

78:1414-оят

وَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلْمُعْصِرَٰتِ مَآءً ثَجَّاجًا

Ва сиқилганлардан оқувчи сувлар туширдик.

78:1515-оят

لِّنُخْرِجَ بِهِۦ حَبًّا وَنَبَاتًا

У билан дон ва наботот чиқаришимиз учун.

78:1616-оят

وَجَنَّـٰتٍ أَلْفَافًا

Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.

78:1717-оят

إِنَّ يَوْمَ ٱلْفَصْلِ كَانَ مِيقَـٰتًا

Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди.

78:1818-оят

يَوْمَ يُنفَخُ فِى ٱلصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًا

У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.

78:1919-оят

وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتْ أَبْوَٰبًا

Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур.

78:2020-оят

وَسُيِّرَتِ ٱلْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَابًا

Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.

78:2121-оят

إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا

Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди.

78:2222-оят

لِّلطَّـٰغِينَ مَـَٔابًا

Туғёнга кетганларга қайтар жойдир.

78:2323-оят

لَّـٰبِثِينَ فِيهَآ أَحْقَابًا

Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир.

78:2424-оят

لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا

Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.

78:2525-оят

إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا

Магар қайноқ сув ва йирингни.

78:2626-оят

جَزَآءً وِفَاقًا

Мувофиқ жазо ўлароқ.

78:2727-оят

إِنَّهُمْ كَانُوا۟ لَا يَرْجُونَ حِسَابًا

Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар.

78:2828-оят

وَكَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا كِذَّابًا

Ва Бизнинг аятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!.

78:2929-оят

وَكُلَّ شَىْءٍ أَحْصَيْنَـٰهُ كِتَـٰبًا

Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.

78:3030-оят

فَذُوقُوا۟ فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا

Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.

78:3131-оят

إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا

Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:

78:3232-оят

حَدَآئِقَ وَأَعْنَـٰبًا

Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.

78:3333-оят

وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا

Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.

78:3434-оят

وَكَأْسًا دِهَاقًا

Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.

78:3535-оят

لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا كِذَّٰبًا

У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.

78:3636-оят

جَزَآءً مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابًا

Раббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.

78:3737-оят

رَّبِّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ٱلرَّحْمَـٰنِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًا

У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Раббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.

78:3838-оят

يَوْمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ صَفًّا ۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحْمَـٰنُ وَقَالَ صَوَابًا

Ўша кунда Руҳ ва малоикалар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар.

78:3939-оят

ذَٰلِكَ ٱلْيَوْمُ ٱلْحَقُّ ۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا

У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Раббисига қайтар йўл оладир.

78:4040-оят

إِنَّآ أَنذَرْنَـٰكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ ٱلْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلْكَافِرُ يَـٰلَيْتَنِى كُنتُ تُرَٰبًۢا

Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кафир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.