يَشْهَدُهُ ٱلْمُقَرَّبُونَ
Унга муқарраблар шоҳид бўларлар.
يَشْهَدُهُ ٱلْمُقَرَّبُونَ
Унга муқарраблар шоҳид бўларлар.
إِنَّ ٱلْأَبْرَارَ لَفِى نَعِيمٍ
Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар.
عَلَى ٱلْأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
تَعْرِفُ فِى وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ ٱلنَّعِيمِ
Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан.
يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ
Улар муҳрланган, ниҳаятда пок, шаробдан ичарлар.
خِتَـٰمُهُۥ مِسْكٌۚ وَفِى ذَٲلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ ٱلْمُتَنَـٰفِسُونَ
Унинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.
وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسْنِيمٍ
Унинг аралашмаси «тасним»дандир.
عَيْنًا يَشْرَبُ بِهَا ٱلْمُقَرَّبُونَ
У бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.
إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجْرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضْحَكُونَ
Албатта жинаят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ
Агар уллар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар.
وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهْلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
Агар улар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар.
وَإِذَا رَأَوْهُمْ قَالُوٓاْ إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ
Ва агар уларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.
وَمَآ أُرْسِلُواْ عَلَيْهِمْ حَـٰفِظِينَ
Ҳолбуки, улар алар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!
فَٱلْيَوْمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلْكُفَّارِ يَضْحَكُونَ
Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кафирлар устидан куларлар.
عَلَى ٱلْأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
هَلْ ثُوِّبَ ٱلْكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ
Кафирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар?!