إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتْ
Вақтики, осмон ёрилса.
إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتْ
Вақтики, осмон ёрилса.
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ
Ва у ўз Раббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.
وَإِذَا ٱلْأَرْضُ مُدَّتْ
Ва, вақтики, ер чўзилса.
وَأَلْقَتْ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتْ
Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса.
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ
Ва у ўз Раббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْإِنسَـٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدْحًا فَمُلَـٰقِيهِ
Эй инсон! Албатта сен Раббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан.
فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ
Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса.
فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا
Тезда, осонгина ҳисоб қилинар.
وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًا
Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борар.
وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهْرِهِۦ
Ва, аммо, кимнинг китоби орқа тарафдан берилса.
فَسَوْفَ يَدْعُواْ ثُبُورًا
У тезда ўзига ҳалокатни чақирар.
وَيَصْلَىٰ سَعِيرًا
Ва қизиб турган дўзахга кирар.
إِنَّهُۥ كَانَ فِىٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًا
Чунки, у ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди.
إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ
Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди.
بَلَىٰٓ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًا
Ҳа! Албатта, Раббиси уни доим кўриб турувчи эди.
فَلَآ أُقْسِمُ بِٱلشَّفَقِ
Шафақ билан қасамки.
وَٱلَّيْلِ وَمَا وَسَقَ
Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки.
وَٱلْقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ
Ва тўлин ой билан қасамки.
لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍ
Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар.
فَمَا لَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ
Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!