86. Ториқ сураси

17 оят

Раад ал-Курдий
Тўлиқ сура

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

86:11-оят

وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ

Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.

86:22-оят

وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ

Ториқ нималигини сенга не билдирди?

86:33-оят

ٱلنَّجْمُ ٱلثَّاقِبُ

У нур сочиб турувчи юлдуздир.

86:44-оят

إِن كُلُّ نَفْسٍ لَّمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌ

Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.

86:55-оят

فَلْيَنظُرِ ٱلْإِنسَـٰنُ مِمَّ خُلِقَ

Инсон нимадан яралганига назар солсин.

86:66-оят

خُلِقَ مِن مَّآءٍ دَافِقٍ

У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир.

86:77-оят

يَخْرُجُ مِنۢ بَيْنِ ٱلصُّلْبِ وَٱلتَّرَآئِبِ

У сулб ва тароиб орасидан чиқадир.

86:88-оят

إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجْعِهِۦ لَقَادِرٌ

Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.

86:99-оят

يَوْمَ تُبْلَى ٱلسَّرَآئِرُ

Сирлар фош бўладиган кундадир.

86:1010-оят

فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍ

Бас, уда қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.

86:1111-оят

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلرَّجْعِ

Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам.

86:1212-оят

وَٱلْأَرْضِ ذَاتِ ٱلصَّدْعِ

Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.

86:1313-оят

إِنَّهُۥ لَقَوْلٌ فَصْلٌ

Албатта у ажратувчи сўздир.

86:1414-оят

وَمَا هُوَ بِٱلْهَزْلِ

Ва у ҳазил эмасдир.

86:1515-оят

إِنَّهُمْ يَكِيدُونَ كَيْدًا

Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар.

86:1616-оят

وَأَكِيدُ كَيْدًا

Ва Мен ҳам ҳийла қилурман.

86:1717-оят

فَمَهِّلِ ٱلْكَـٰفِرِينَ أَمْهِلْهُمْ رُوَيْدًۢا

Муҳлат бер кафирларга, уларга озгина муҳлат бер.